Қирғизистондаги коронавирус: Охирги суткада олти бемор вафот этди, яна 304 нафар киши вирус юқтиргани аниқланди

Республика штаб 23-ноябрда коронавирусдан олти бемор вафот этганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри — 2;
  • Чуй вилояти — 2;
  • Талас вилояти — 1;
  • Ўш вилояти — 1.

Қирғизистонда COVID-19дан вафот этганларнинг умумий сони 1 237га етди. 18-августда COVID-19дан вафот этган беморларнинг сони 1 498га етган, бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг сонини 29 фоизга камайтирган.

Бош штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 304 ҳолати аниқланган. Энг кўп юқтирганлар Бишкекда.

  • Бишкек - 101;
  • Жалолобод вилояти - 72;
  • Чуй вилояти - 51;
  • Иссиқкўл вилояти - 32;
  • Ўш вилояти - 19;
  • Талас вилояти - 16;
  • Боткен вилояти - 8;
  • Норин вилояти - 3;
  • Ўш - 2.

ССВнинг 25-сентябрдаги маълумотига кўра, коронавирусдан 83 тиббиёт ходими кўз юмди. Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 17-ноябрга кўра, COVID-19дан вафот этган 29 ходимнинг оиласига 1 млн сомдан тўланганини билдирди.

Республика бўйича коронавирус умумий 69 885 кишида аниқланди. Беморларнинг 61 160и касалликни енгиб ўтди.