Ўшда қотилликда гумон қилиниб чет эл фуқароси қўлга олинди

325

Ўш вилояти Қорасув туманининг 20 ёшдаги яшовчисининг жасади Ўш шаҳрининг катта кўчаларидан бирида 19 ноябрда топилган. Уни ўлдиришга гумон қилиниб, қўшни мамлакатнинг 27 ёшдаги фуқароси ушланди. Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, қўлга олинган гумондор Ўшда жамоат овқатланиш жойларининг бирида вақтинча ишлашга келган.

«Гумондор биринчи кўрсатмасида марҳум билан ёқалашиб кетганини ва у маст ҳолда бўлганини айтган. Шунингдек, унинг номусига тегадиган гапларни гапиргани учун ғазабланиб, ёнида олиб юрган пичоқни бир неча марта сайиб олганини айтган. Бундан ташқари, гумондорнинг ўзи ҳам маст бўлганини айтиб, марҳум ҳушини йўқотиб йиқилганда унга ёрдам бермай қочиб кетганини билдирган», — деб Ўш ШИИБдан билдиришди.

Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Қотиллик» моддаси билан рўйхатга олиниб, қўлга олинган гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг май ойида ҳам Ўш шаҳридаги Оқбура дарёсидан ҳиндистонлик 23 ёшдаги талабанинг жасади топилган. Марҳум сувга тушиб кетишидан олдин маст ҳолда бўлгани аниқланган.