Қирғизистондаги коронавирус: Тўрт киши вафот этди, яна 432 кишида вирус тасдиқланди

324

Охирги суткада Бишкек ва Талас вилоятида коронавирус билан касалланган тўрт нафар бемор вафот этди. Уларнинг икки нафари Бишкекда, яна икки нафари Талас вилоятида.

Ўтган кун давомида коронавирус юқтиришнинг янги 432 ҳолати аниқланди.

Янги юқтирганларнинг кўпи Бишкекда - 138 ҳолат.

  • Чуй вилояти - 62;
  • Иссиқкўл - 51;
  • Ўш вилояти - 26;
  • Жалолобод вилояти - 66;
  • Боткен вилояти - 37;
  • Ўш шаҳри - 27;
  • Талас вилояти - 10;
  • Норин вилояти - 15.

Охирги суткада коронавирус юқтирганларнинг етти нафари тиббиёт ходими. Бишкекда беш нафар шифокор, Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятларида бир нафардан тиббиёт ходимила коронавирус аниқланган.

Шунингдек 517 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди. 3720 нафар бемор касалхонда қолиб, даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра Қирғизистонда жами бўлиб коронавирус билан  касалланганларнинг сони 69 581 кишига етди.