Бишкекда конституцияни ўзгартиришга қарши митинг ўтди

366

22 ноябрда Бишкекда фуқаровий фаоллар Бишкекда «Ханституцияга йўқ деймиз!», «Бош қонун учун!» номли тинчлик юришини ўтказишди.

Тинчлик юришини ёритган «Клооп» мухбирининг айтишича, унга 500га яқин одам келди.

Юришга чиққанлар Бишкекдаги темир йўл бекати олдида йиғилиб, Эркинлик бульвари орқали марказий Ала-Тоо майдонига келишди. Улар қўлларига «Ўлкада қонун устуворлик қилсин», «Референдум эмас парламент сайлови вақтида ўтказилсин», «Таклиф қилинган конституциявий лойиҳа ортга қайтарилсин» деган чақириқлар ёзилган транспарантларни кўтариб олишган.

Қатнашчилар ҳукуматни узурпация қилишга ва ноқонунийликка қарши эканини айтишди.

Унга бир қанча сиёсатчилар билан депутатлар келди. Уларнинг орасида Дастан Бекешев, Канибек Иманалиев, Садик Шер-Нияз, Исхак Масалиев бор. Қолаверса ўлканинг келажагига бефарқ бўлмаган фаол ёшлар қатнашишди.

17 ноябрда Конституциянинг янги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, унинг матни Жогорку Кенеш сайтига жойланган. Маълумот бўйича уни 80 депутат таклиф қилган. Бироқ кейин ташаббусчи қатори номлари айтилган бир неча депутат Бош қонуннинг янги лойиҳасига қўл қўймаганини, уни ўқимаганини айтиб, ташаббусчиликдан бош тортишди.

Экспертлар билан юристлар таклиф қилган лойиҳа ўлкада супер президентлик бошқарувини олиб келади деб айтишмоқда. Бироқ янги лойиҳани маъқуллаганлар аксинча, ўлкада ҳукуматнинг жавобгарлиги ортади деб ишонтиришмоқда. Лекин халқаро Венеция комиссияси ҳам Конституциянинг янги лойиҳасини таклиф қилишда бир қатор қонунбузарликлар бўлганини билдирди.

Ҳозирда бош қонуннинг янги лойиҳасини 20 ноябрда тузилган Конституциявий кенгаш муҳокама қила бошлади.