Баткен вилоятининг Қадамжой туманида юқумли касалликлар шифохонасининг қурилиши 19 ноябрда бошланди. Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати хабар қилишича, 200 ўринга мослаштирилган касалхона Ўзбекистоннинг ёрдами билан қурилмоқда.
Енгил конструкциядаги касалхона 10 кунда қуриб битирилиб, керакли тиббиёт ускуналари ва жиҳозлар билан таъминланади. Касалхона қурилиши учун керак бўлувчи 40 тонналик темир қурилмалар Қизилқия шаҳридаги темир йўл бекатига келиб тушган.
Янги типдаги касалхона Қадамжой туманининг ҳудудий шифохонасига яқин жойдаги бир гектар майдонга қурилади. Беморларни даволашда Ўзбекистоннинг тажрибали шифокорлари келиб, баткенлик ҳамкасблари билан тажриба алмашади.
«Пандемия билан курашишда халқимизнинг соғлиги учун ғамхўрлик қилиб, яқиндан ёрдам бергани, икки халқнинг асрлар давомидаги қўшничилик яқин муносабатларини исботлаб, қирғиз-ўзбек халқининг бирдамлигини яна бир бор мустаҳкамлади», — деб билдиришди ҳукуматнинг Баткендаги вакиллиги.
Аввал ҳам Баткенга Ўзбекистондан 6 млн 300 минг сомлик инсонпарварлик ёрдами келган. Унда тиббиёт воситалари бўлган. Шунингдек, қўшни давлатдан Ўш шаҳрига май ойида баҳоси 248 минг долларни ташкил қилган тиббиёт воситаларини ташкил қилган инсонпарварлик ёрдами келган.
Баткен вилоятида яна бир 90 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси иш олиб бормоқда. Бунинг учун август ойида ҳукуматнинг бюджетидан 12 млн сом ажратилиб, оилавий шифокорлар марказининг эски биноси таъмирдан ўтказилган.
19 ноябрга кўра ўлка бўйича коронавирусдан 422 ҳолати рўйхатга олинган. Унинг ичидан 21 ҳолат Баткен вилоятида аниқланган. Шунингдек сўнгги бир суткада коронавирусдан 92 бемор соғайган.