Президентлик ҳукумат, цензура. Агар янги Конституция қабул қилинса мамлакатда нима ўзгариши мумкин?

334

Парламентнинг 80 депутати 17 ноябрда Конституциянинг янги лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Шу куни кечда парламентарийлар таклиф қилган тузатишлар юрист, айрим депутатлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилина бошлади.

Парламентнинг депутати Дастан Бекешев Конституциянинг янги лойиҳаси қабул қилинса ўлка авторитаризм билан «Бакиев вақтига қайтиши мумкин» деб ҳисоблайди.

«Акаев, Бакиев камлик қилибдида. Бизда улардан ўтган янги хон бўлади. Садир Жапаров тарафдорларининг ҳаммаси кейин унга қарши ҳеч нарса деёлмай қолади. Турмага тушасизлар ёки МХДҚчиларнинг, қолаверса УКТ олдидан ўтиб турасизлар», — деди у.

Ижтимоий тармоқларда бош қонуннинг лойиҳасига «Ханституция» деган ном берилди.

Конституциянинг янги лойиҳаси бўйича референдумни 2021 йилнинг 10 январида навбатсиз президентлик сайлови билан бирга ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳанинг маълумот-асосида конституциявий реформа ўтказиш муҳтожлиги ўлканинг амалдаги Бош қонунида «қарама-қаршиликлар ва бўлиқлар, ҳукуматнинг ўрнатилган тизимининг самарасизлиги ва унинг жавобгарлик механизмларининг йўқлиги билан кўринади» деб айтилади.

Асосий ўзгаришлар

Халқ қурултойи

Янги «Халқ Қурултойи» идорасини киритиш таклиф қилинмоқда. У «кенгашувчи, консультатив ва координацияловчи юқори орган» бўлади. Қурултойни чақириш ҳуқуқи президентга тегишли.

Халқ қурултойи президентнинг, парламент ва халқ қурултойи спикерларини ҳисоботини эшитиб, давлат сиёсати ва кадрлар сиёсатининг асосий масалалари бўйича таклифлар кирита олади.

Қурултойнинг қарорлари таклиф қатори тегишли органларга юборилади. Унинг ишига президент ва Жогорку Кенеш депутатлари қатнаша олади.

Конституциявий ислоҳот лойиҳасига кўра, Халқ қурултойи «ҳудудий, касбий, жамоат-сиёсий, этномаданий, конфессиявий ва илмий жамоатчилик вакилларидан тузилади».

Шунингдек Қурултойнинг аъзоларини танлаб олиш механизми ва унинг ҳақиқий таъсири, ваколатлари тушунарсиз.

Президент

Президентнинг роли анча кенгайиб, унинг ваколатлари кучайтирилди. Лойиҳада у ўлканинг ижроий ҳукуматини бошқариб, давлатнинг ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини аниқлайди деб ёзилган, шунингдек у «мамлакат ҳукуматининг бирдамлигини ва давомийлигини» таъминламоқчи.

Президент 5 йилга сайланиб, икки муддат кетма-кет ҳукуматда бўла олади. Ўзгартиришларнинг қирғизча версиясига кўра, «бир одам икки марта президент бўлиб сайлана олмайди». Қонун бўйича Қирғизистонда қирғиз тилидаги ҳужжатлар асл нусха бўлиб ҳисобланади.

Давлат раҳбари ҳукуматнинг барча таркибини ва тузумини аниқлай олади — у премьер-министр билан унинг ўринбосарларини, Жогорку Кенешнинг маъқуллиги билан вазирларни ва давлат қўмиталарининг раисларини тайинлай олади, шунингдек уларнинг истеъфога кетиш бўйича аризаларини қабул қилади. Бундан ташқари, у шахсий ташаббуси билан ёки Халқ қурултойининг таклифи бўйича уларни эгаллаган хизматларидан бўшата олади.

Ҳукуматнинг фаолияти президент маъмурияти томонидан таъминланади.

Бундан ташқари, президент ижро этиш ҳукумати идоралари етакчиларини ва маҳаллий давлат маъмуриятларининг раҳбарларини тайинлаб, хизматдан бўшатади. Давлат раҳбари парламентга Миллий банкнинг раҳбарлигига ўз номзодини кўрсата олади.

Ҳозирги Конституция бўйича, президент Хавфсизлик кенгашини бошқаради, орган эса ўзи тегишли қонунга кўра тузилган. Энди президент Хавфсизлик кенгашини, давлат кузатув хизмати билан Миллий гвардияни ҳам туза олади.

Президентга қонунларга қўл қўйиб, халққа эълон қилишдан ташқари, қонун лойиҳаларини киритиш ваколатлари ҳам берилади. Энди у ҳукумат билан бирга қонун лойиҳасини навбатсиз тартибда кечиктирмасдан қараш ва қарамасликни ҳам ҳал қилади.

У камида 300 минг сайловчини ёки парламентдаги депутатларнинг кўпчилигининг ташаббуси билан референдум тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади.

Агар президент ваколатларини муддатидан олдин топширса, унинг вазифаларини сайлов ўтгунча премьер-министр бажаради. Агар премьер бажара олмаса, президентнинг вазифасини бажариш хизмати парламент спикерига ўтади.

Ҳозирги Конституция бўйича президентнинг ваколатларини анча оз. Унда ижройи ҳукуматга алоқаси йўқ бўлган, у кўпроқ Конституциянинг кафолати ва Қирғизистоннинг халқаро аренадаги вакили қатори бўлган. Бундан ташқари, унга давлатнинг куч блоги бўйсунган, бироқ бу ваколатлар бош қонуннинг ҳозирги редакциясида ҳам сақланган.

Парламент

Парламентнинг ваколатлари анча қисқартирилган — энди қарорларнинг кўпини улар президент ва Халқ қурултойи билан келишиши керак бўлади.

Парламентда депутатларнинг сони 90 кишигача қисқартирилиб, уларни 5 йилга сайлаш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, депутат мандатини ва парламентнинг пленар йиғинларида овоз бериш ҳуқуқини сақлаш билан премьер-министрлик ёки биринчи вице-премьер-министрлик хизматига тайинланиши мумкинлиги айтилган банд олиб ташланган.

Шунингдек, депутат императив мандатга боғлиқ эмас (депутатни бирор бир шартлар билан чеклаш, уни бузса мандати қайтариб олинади) ва қайтариб олинмайди деган банд ҳам йўқ.

Амалдаги Конституцияга кўра, парламент референдумни тайинлаш ҳақидаги қонунни қабул қила олади. Янги таклиф қилинган вариантда бу банд «шу Конституцияда қаралган тартибда референдум ўтказишни таклиф қилади» деганга алмаштирилган.

Аниқроғи, энди парламент Конституцияни ўзгартиришни таклиф қила олади, бироқ тузатишларни қабул қилиш ҳақидаги қарорни президент чиқаради.

Парламент ўзи тарқаганда янги сайлов у тайинлангандан кейин 45 кунгача бўлган вақтда ўтказилиши керак деган банд олинди.

Парламент, ҳукумат ва 10 минг сайловчидан ташқари, қонун лойиҳаларини таклиф қилиш ҳуқуқига президент, тасарруфига кирган масалалар бўйича Конституциявий суд ва Олий суд эга бўлади.

Конституциявий суд

Конституциявий палатани Конституциявий суд тузиш билан Олий суднинг таркибидан чиқаришмоқчи. Бу суд фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилгани ҳақидаги аризаларни қарай олади. Шунингдек Конституциявий суд президентга айб қўйиш белгиланган тартибда ўтгани ҳақида хулоса чиқара олади, унинг асосида президент хизматдан четлатилиши мумкин.

Қирғизистонда Конституциявий суд бўлган, бироқ 2010 йилдаги конституциявий ислоҳотдан кейин тарқатилган. Шунда Конституциявий палата унинг қисқартирилган форматда унинг функцияларини бажара бошлаган.

Цензура

Бундан ташқари, таклиф қилинаётган тузатишларда инсон ҳуқуқларига хавф, ОАВларига тақиқ ва босим қилиш ҳаракатлари қаралган.

Конституциянинг янги лойиҳасининг 23-моддасида қуйидагилар ёзилган:

Қирғизистон Республикасида бутун танилган диний қадриятларга, Қирғизистон халқининг урф-одатлари, халқаро стандартларга қарма-қарши бўлган нашрлар, уларнинг ичида электрон нашрлар, кўнгилочар ва жамоатчилик тадбирлари тақиқланади.

Мазмуни Қирғизистон халқининг маданиятига ва халқнинг иймонига зарар келтириши мумкин бўлган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида тарқатишга қонуний тақиқ қўйилади ёки чекланади.

Шунингдек, «оммага танилган диний қадриятлар ва урф-одатлар» деб аниқ нима ҳақида айтмоқчи бўлгани ва уларни ким аниқлашини қонун лойиҳасининг ташаббусчилари аниқлашган эмас.

Амалдаги Конституцияга кўра, одамнинг ор-номуси билан ҳурмат-эътиборига зарар келтирувчи маълумотни тарқатгани учун ҳеч ким жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Шунингдек, ҳозирги Конституция ҳар биримизга давлат органларидан, республика ва маҳаллий бюджетдан молияланган маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва уларнинг ходимларини фаолияти ҳақида маълумот олиш ҳуқуқига кафолат беради.

Бундан ташқари, ҳар бир фуқаро давлат органларининг, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг ва уларнинг ходимларини қарамоғида бўлган маълумотни олишга ҳақли. Энди бу бандларда фуқароларни («ҳар бир») тушунтирган сўз «ОАВ вакилларига» алмаштирилган.

ОАВлари эркин нашр қилиш, турли фикрларни билдириш ва ёритиш ҳуқуқига эга, ўлкада цензурага йўл йўқ деган бандлар ёзилганига қарамай, пастки қисмида маълумотни тарқатиш ва унинг қулайлигини чеклашни қонун белгилаши айтилган.

Шунингдек ҳар бир фуқаро эркин маълумот излашга, қабул қилишга ва сақлашга, маълумотдан фойдаланишга ва оғзаки ва ёзма равишда ёки яна бошқа йўл билан тарқатишга ҳақли деган банд олинган. Конституциянинг янги лойиҳасига мувофиқ, бундай ҳуқуқ ОАВда бўлади.

Урф-одат риторикаси

Биринчи бўлимдаги кириш жиддий ўзгаришга учраган. Энди Қирғизистон халқи Конституцияни «ота-бобонингн васиятидан» эмас «Манаснинг васияти ва урфидан» олиб қабул қилади.

Шу билан бирга фуқаролар «одам, унинг ҳаёти, соғлиги, ҳуқуқлари ва эркинлиги олий қадриятлар бўлиб саналган эркин ва мустақил демократик мамлакат қуриш мақсадида берилганини тасдиқлагани» ҳақидаги бўлим олиб ташланди.

Шунингдек киришда биринчи марта янги «халқ ҳукумати» деган термин айтилади ва бу энди лойиҳанинг матнида кўп учрайди.

«Одоб-ахлоқ қадриятлари» ва «бутун одамийлик одоб-ахлоқ принциплари» ҳақидаги бандлар қўшилди. Лойиҳанинг матнида бу «бутун халқ сайлови куни – референдум» йўли билан қабул қилиниши айтилади.

Конституциявий тузилишнинг асослари ҳақида биринчи бўлим янги версияда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва руҳий-маданият асослари деган бобларга бўлинган.

Сиёсий асослари ҳақидаги бўлимда қирғизистонликларнинг конституциявий тузилишнинг асосларини мустақил аниқлаш ҳуқуқи ёзилган.

Учинчи моддада Қирғизистон халқи номидан Президент ва Жогорку Кенеш сўзлашга ҳақли деб ёзилган. Шу билан бирга халқнинг ҳукумати одам, унинг ҳаёти, эркинлиги, ор-номуси ва ҳурмат-эътибори олий қадриятлар бўлиб ҳисобланган бутун инсоният қадриятларига ва гуманистик принципларга асосланади деб белгиланган ва сиёсий институтларнинг, идеологияларнинг ва фикрларнинг кўп турлилиги асосида амалга оширилади.

Ўлкада сиёсий кўр турлилик ва кўп партиялик тан олинади деган банд олинган.

Ижтимоий-иқтисодий асослари ҳақидаги бўлимда ерга эгалик қилиш банди ўзгартирилган. Тузатишга кўра, «ердан самарали фойдаланишга эришиш ва адолатли ижтимоий муносабатларни ўрнатиш мақсадида мамлакат ер мулкининг чекли миқдорини белгилайди».

Республика ва маҳаллий бюджетларнинг тузилиши, қабул қилиниши ва бажарилиши қонун билан ва тегишли вакиллик органларининг қарори билан аниқланади деган банд олинган.

Руҳий-маданий қадриятлар ҳақидаги бобга катталарга ҳурмат, ота-онасига ва яқин қариндошларига ғамхўрлик қилиш ҳар бир одамнинг фарзи ва вазифаси бўлиб саналади. Болаларга ғамхўрлик қилиш, уларни тарбиялаш ота-онасининг вазифаси бўлиб ҳисобланади деб қўшимча қилинган. Ўзгартиришлар ҳақидаги лойиҳага кўра, 18 ёшга чиққан ишга яроқли болалар, ишга яроқсиз ота-онасини боқишга мажбур.

22-модда тўлиғи билан фуқароларнинг «диний ва руҳий тарбиялашни, олий маданиятини» таъминлашга бағишланган. Энди мамлакат қирғизларнинг, шунингдек қардош халқнинг маданиятини сақлаш ва ривожлантириш бўйича чораларни ишлаб чиқади, уларни ҳимоя қилишга кафолат беради.

«Қирғизистон Республикаси Қирғизистон халқининг тарихий, моддий ва маънавий меросларини ҳимоя қилади, соғлом турмуш ва одамни ватанпарвар қилиб тарбиялашга кўмак кўрсатади», — деб конституциявий ислоҳотларнинг лойиҳасида ёзилган.

Шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар бўлимига одамнинг қадр-қимматига таъсир қилиш қонун доирасида жазоланади деган банд қўшилган.

Ҳар бир фуқаро ўзи мустақил ёки бошқалар билан биргаликда турли динга эътиқод қилиши ёки умуман эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга деган банд олинган.

Сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги бўлимдан, фуқаролар республика ва маҳаллий бюджетни тузишга қатнашишга ва сарфланган харажатлар ҳақида маълумот олишга ҳақли деган банд олинган.

Шунингдек, Конституциянинг янги лойиҳасида маҳаллий ўз-ўзини бошқаришга оқсоқоллар суди киритилган. Амалдаги Бош қонунда оқсоқоллар суди иккинчи бўлимдаги одам ва фуқароларнинг ҳуқуқи ва эркинлиги ҳақидаги бобда қаралган эди.

Шу бўлимдаги 59-моддага кўра, фуқаролар бу судларни туза олади, «оқсоқоллар судларини уюштириш тартиби, уларнинг ваколатлари ва иши қонун билан белгиланади».

Янги версияда оқсоқоллар судларини уюштиришни тартиби, уларнинг ваколатлари ва иши қонун билан аниқланади. Бироқ янги Конституция уларга 101-модда асосида кенг ваколатларни берган.

«Оқсоқоллар судлари уларнинг қаровига берилган мулк, оилавий тортишувларни ва қонун билан белгиланган бошқа ишларни томонларни яраштириш ва қонунга қарши бўлмайдиган адолатли қарорлар чиқаришни кўзлайди.

Оқсоқоллар судларининг қарорлари Қирғизистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин», — деб ёзилади ҳужжатда.

Таркибига маҳаллий кенгашлар, қишлоқ ҳукумати ва шаҳар мериялари кирган маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига мер ва қишлоқ ҳукумат раҳбарлари кирган: улар қонунда кўрсатилган тартибда тайинланиши керак.

Ўлканинг янги бош қонуни меҳнат муҳожирларини ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат вазифаси.

Маънавий-маданий асослар ҳақидаги бўлимга кўра, мамлакат фан ва ижоднинг барча турларини ва тармоқларини ривожлантириш ҳамда қўллаш учун масъулият олади, илмий тадқиқотлардаги муваффақиятлар, технологик инновациялар ва ихтироларни қўллайди. Шу билан бирга ҳар кимга, «агар қонунда бошқача қаралмаса», ўзини-ўзи ривожлантириш, шахсий ўсиш мақсадида эркин илмий, техник, баъдий ҳамда бошқа ижод турларига, ўқитувчиликка кафолат берилади.

Конституцияда фуқаролар оммавий ҳаракатларга қатнаша олиши айтилади ва мухолифат озчиликни тузган одамларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва ор-номусини ҳеч ким камсита олмайди.

Агар янги Конституция қабул қилинса, унда президент, премьер, парламент ва МСК нима бўлади?

Конституциянинг янги версиясининг 3-моддасига кўра, 2021 йилнинг 10 январида сайланган президент хизматида олти йил ўтиради. Олти йилдан кейин унинг биринчи муддати тугайди, демак, бу президент иккинчи муддага ҳам сайлана олади. Бироқ олти йил деб ҳужжатнинг энг охирида қўшимча моддаларда кўрсатилган, бошида (русча версиясида ҳам) гап беш йил ҳақида бўлади.

Конституция кучга кирганда ҳукумат зудлик билан истеъфога чиқади. Ҳукуматнинг вақтли таркибини ва ижройи ҳукуматнинг барча идораларини президент тайинлайди.

Олий суднинг судьялари маҳаллий судларнинг судьялари каби уларнинг муддати тугагунча ишлайди. Олий суднинг Конституциявий палатасининг судьялари Конституциявий суд қурилмагунча ишлайди. МСК ва барча даражадаги хизмат одамлари уларни қайта сайлаб ёки қайта тайинламагунча ишлайверади.

Янги чақирилишнинг депутатларига келсак, улар янги Конституция ва унинг асосида тузилган қонунга мувофиқ сайланади.

Кейин янги Конституцияни ўзгартирса бўладими?

2010 йилдаги Конституция бўйича уни парламент тайинлаган референдум орқали ўзгартириш мумкин эди. Ҳозирги Конституцияда икки бўлимни ўзгартириш тақиқланган: одам ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳақидаги ва конституциявий тузумнинг асослари ҳақидаги бўлимлар. Қолган бўлимларга ўзгартириш киритса бўлади. Янги Конституцияда (105-модда) ўзгартириш мумкин бўлмаган яна бир бўлим йўқ.

Амалдаги бош қонун бўйича, Конституцияни ўзгартиришни 300 мингдан ортиқ қирғизистонлик ёки парламентдаги депутатларнинг кўпчилиги таклиф қила олади. Фавқулодда ҳолат режимида ва ҳарбий ҳолат вақтида Конституцияга бирор бир ўзгартиришлар киритиш тақиқланган.

Янги Конституция бўйича ўлканинг бош қонунининг барча бўлимини ўзгартириш ёки қўшимча киритиш президент (ўз эмас, парламент орқали), парламент депутатларининг 90дан кўпи ёки 300 мингдан ортиқ сайловчилар таклиф қила олади.

105-моддадан кейин янги лойиҳада бош қонуннинг мана шу версиясига тегишли 2дан 7гача яна қўшимча 6 модда ёзилган.

Унга кўра, Конституциянинг олдинги барча версиялари президент қўл қўйган ва расмий эълон қилган вақтдан бошлаб бекор қилинади. Бироқ Конституция куни 5 май бўйича қолади. Шу вақтгача ишлаб келган қонунларнинг ҳаммаси янги Конституцияга қарши келмаган ҳолда кучида бўлади.

Агар унда бирор бир қарама-қаршиликлар бўлса, президент уларнинг ўрнига конституциявий қонунинг кучига эга бўлган фармонлар чиқаради. Улар ишлаб турганда, парламент билан ҳукумат янги қонун ёзиб ёки эскисига ўзгартириш киритиш керак: бунга ярим йил керак.