Ўшда ўқ отувчи қуролни ноқонуний олиб юрган фуқаро қўлга олинди

341
Сурат: Ўш ШИИБининг матбуот хизмати

Ўш шаҳрида 18 ноябрда 23 ёшдаги яшовчининг машинасидан ўқ отувчи қурол ва гиёҳванд модда топилди. Бу ҳақда Ўш ШИИБининг матбуот хизмати маълум қилди.

BMW русумидаги машина тўхтатилиб, текширилган. Натижада машинадан бир дона «АК-103» русумидаги ўқ отувчи қурол, унинг олти дона ўқи, икки пичоқ ва оғирилиги 4 граммга яқин гашиш олинган.

Шунингдек, қўлга олинган яшовчининг яшаган уйи ҳам тинтув қилиниб, у билан бирга ИИВнинг махсус рўйхатида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси яшагани аниқланган.

«Тинтув вақтида ётоқхонадан оғирлиги 4.20 грамм гашиш наркотик моддасига ўхшаш рангдаги модда топилди. Топилган далилий ашёларга суд- криминалистик, суд-баллистик ва суд-кимёвий экспертизалари тайинланди», — деб билдирди Ўш ШИИБи.

Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Ноқонуний қурол-яроқлар сақлаш» моддаси билан судгача бўлган текширув бошланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўш ШИИБининг матбуот хизмати олинган гиёҳванд моддаларга тайинланган экспертизанинг натижаси билан мазкур суд ишига «Ноқонуний гиёҳванд моддалар сақлаш» моддаси ҳам бўлиши мумкинлигини билдирди.

Аввал ҳам ИИВнинг Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати Ўш шаҳридаги уйларнинг биридан бир килограммдан ортиқ героин топишган. Маълумотга кўра, унинг баҳоси 1 млн 139 минг сом, тахминан 12 минг дозани ташкил қилади. Гумондорга «Гиёҳванд моддалардан фойдаланишга кўндириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, қамоққа олинган.