«Ташиев ҳам юрганди шекилли». Момбеков сўроққа чақирилди

33

«КСДП» фракциясининг депутати Рискелди Момбеков ҳам 19 ноябрда ИИВга сўроққа чақирилди. У сўроққа «5-6 октябрда бўлиб ўтган оммавий тартибсизлик факти бўйича» гувоҳ қатори боради.

Момбеков фейсбук саҳифасида парламент сайловининг натижасига норози бўлганларнинг митингида МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев ҳам бўлганини таъкидлади.

«Ташиев ҳам юргандай бўлган эди, 5 октябрда Ала Тоо майдонида… унутиб қоламанда шундай қилиб, у мансабдор бўлиб кетганда, тўғри», — деб ёзди у.

Шунингдек у депутатларни сўроққа чақириш «альфавит билан кетаётган бўлса, кейинги навбат Альтинбек Сулайманов билан Тилек Токтогазиевга ҳам келиши мумкинлигини» айтди.

ИИВ олдин депутатлар Жанар Акаев, Мирлан Жеенчороев ва Эмил Токтошевни мазкур факт бўйича сўроққа чақирган.

Момбеков ўзи 4 октябрдаги парламент сайловига «Ата Мекен» партияси билан қатнашган.

Октябрдаги норозиликлар

5 октябрда Бишкекнинг марказий майдонида парламент сайловининг натижасига қарши чиққанларнинг оммавий норозилиги бошланган. Митинг иштирокчилари сайлов қонуни бузилганини, айрим партиялар овоз сотиб олишганини ва маъмурий ресурсдан фойдаланишганини айтишган.

Норозилик митингига чиққанлар билан куч тизимлари ўртасида тўқнашув бўлиб, натижада ўлкада ҳукумат алмашган.

Митингчилар овоз чиқарувчи граната, сув ва елим ўқлар билан тарқатилган. Расмий маълумот бўйича, мингдан ортиқ одам тиббий ёрдам олган, уларнинг орасидан 439 митингчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Кўнгиллилар парламент биноси ва бошқа давлат объектларини қўриқлаб, уларни митингчилар талон-тарож қилишидан ҳимоя қилишган.

Бироқ митингчилар иккинчи ҳаракатдан сўнг Оқ уйни босиб олиб, жиҳозларини бузиб, ёқиб юборишган. Бундан ташқари, пойтахт кўчаларида милициянинг бир нечта машинаси ёқилган.

Юзлаган одамлар яраланиб, 19 ёшли Умутбек Альтинбек ўғли ҳалок бўлган. Бундан ташқари, елим ўқлар сабаб кўзидан айрилганлар ҳам бор.

Ички ишлар вазирлиги бу воқеалар бўйича «Оммавий тартибсизликлар» моддаси асосида судгача текширувни бошлаб, Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сўроққа чақиришга ҳаракат қилган.