Жалолободда «Бадиш» лақаби билан танилган УЖГ аъзоси қўлга олинди

322
Иллюстратив сурат

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қатори «Бадиш» лақаби билан ИИВнинг рўйхатида турган 38 ёшдаги яшовчи қўлга олинди. У 6 ноябрда 29 ёшдаги турғуннинг уйига икки шериги билан келиб, «ер улушингни мени номимга ўтказасан ва 700 минг сом берасан» деб таҳдид қилган.

Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг маълумоти бўйича 29 ёшдаги фуқаро милицияга ариза билан мурожаат қилиб, гумондор фуқаро унга отаси қимор ўйнаб ютқизиб «қарз» бўлиб қолганини айтган.

“«Отанг қарта ўйнаб 4 млн 300 минг сом қарз бўлиб қолган, шуни сен берасан. Ер улушингдан 700 минг сом олиб берасан, бермасанг ўлдираман, оилангга тинчлик бермайман» деб қўрқитган”, — деб маълум қилди Жалолобод ВИИБи.

Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «таҳдид қилиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, тезкор тергов ҳаракатлари асосида Сузоқ туманининг икки яшовчиси, Олай туманининг 43 ёшдаги яшовчиси 110 минг сом олаётганда ушланди. Улар пулни Бишкек — Ўш автойўлининг Сузоқ туманидаги 530-чақиримида жойлашган кафеларнинг автотўхташ жойида олишган.

Жалолобод шаҳар суди томонидан эҳтиёт чораси қаралиб, гумондор «Бадиш» икки ойга Жалолобод ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Унинг икки шериги эса уй қамоғига чиқарилди.

22 майда мазкур вилоятнинг Бозорқўрғон тумани яшовчисидан пул талаб қилишда гумон қилинган икки фуқаро қўлга олинган. Гумондорлар турғундан 300 минг сомдан ортиқ пул олишган. Жалолобод ВИИБи гумондорлар уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари эканини аниқлаган.