Олий суд аёлларнинг марши бўйича ишнинг суд қарорларини бекор қилди

280

Олий суд 2020 йилнинг 8 мартида ўтган «Аёлларнинг бирдамлик юриши» иштирокчиларини қўлга олиш ишларини кўриб чиқди.

Матбуот хизматининг маълумоти бўйича, Олий суднинг қарори билан Свердлов туман судининг ҳукми ва Бишкек шаҳар судининг маълумотномаси бекор қилинган.

Бундан ташқари, Свердлов ТИИБининг «протокол тезкор йиғинининг қарорини асосли ва қонуний деб топиш» ҳақидаги мурожаати бўйича текширув тўхтатилди. Мана шу мажлисда намойишчиларни қўлга олиш қарори чиқарилган эди.

Адвокат Фатима Якупбаеванинг айтишича, тинчлик намойиши ҳақидаги қонунга мувофиқ, агар ҳукумат фуқароларнинг тинчлик акцияларига қатнашиш ҳуқуқини чеклайдиган бўлса, бундай қарор суд томонидан текширилиши керак.

«Суд ўша вақтда милициянинг ҳаракатлари қай даражада қонуний бўлганини бир сутка ичида текшириб чиқиши керак. Милиция судга кеч мурожаат қилган (9 эмас 10 мартда), Свердлов туман суди эса адвокатга маълум қилмасдан, уларнинг ҳаракатини қонуний деб топиб, қарор чиқариб қўйган. Кейин Бишкек шаҳар суди мазкур қарорни кучида қолдирган», – деб билдирди юрист.

Якупбаева адвокатлар судда олдинги инстанцияларнинг суд актларини бекор қилишни ва милиция ходимларининг ҳаракатларини ноқонуний деб топишни сўрашганини таъкидлади. Олий суд актларни бекор қилиб, ишни тўхтатди, бироқ милиционерларнинг ҳаракатларини қонуний ёки ноқонуний деб топмаган. Бу нима асосда қилингани ҳозирча маълум эмас.

Аёллар ҳуқуқи учун юришни тўхтатиш

2020 йили 8 мартда Бишкекда ниқобли ва оқ қалпоқ кийган болалар гуруҳи аёлларнинг ҳуқуқи учун ҳар йили ўтадиган юришга ҳужум қилишган. Улар юриш иштирокчиларига ҳужум қилиб, шиор ва плакатларни йиртиб ташлашган. Шундан сўнг милиция ҳужум қилганларни қўлга олиш ўрнига жабрланганларни ушлаб кетган. Милиционерлар фаолларни қўлга олинишини «ёқимсиз оқибатларни олдини олдик», чунки иштирокчилар «агрессив» бўлиб, «вазиятни кескинлаштиришган» деб тушунтирган.

Милиция умумий 70га яқин одамни ушлаган. Свердлов ТИИБида икки соат ўтиргандан сўнг жабрланганларга айб қўйилмай бўшатишган.

Юриш ташкилотчилари — 7 киши — ТИИБда кўп вақт бўлган. Кейин уларга милиция ходимларига «бўйсунмагани учун» 3 минг сом миқдорида жарима солинган.

Кейин милиция беш провокатор ҳам қўлга олиниб, жаримага тортилганини маълум қилган. Бироқ ҳужум қилганларнинг сони 30га яқин бўлган. Милиция уларни юриш вақтида ушласа бўлар эди, бироқ бундай бўлмаган.

Видеода юришнинг ташкилотчилари милицияга ёрдам сўраб мурожаат қилганини, провокация бўлиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилганини кўриш мумкин. Бироқ Свердлов ТИИБ раҳбарининг ўринбосари Эрлан Атантаев аёлларга ёрдам беришдан бош тортиб, майдонга шунчаки сайр қилиш учун келганини айтган кейин Атантаев уюштирирувчиларни юриш ҳақида огоҳлантирган эмас деб айблаган — ташкилотчилар марш ўтишини айтишга мажбур эмас (бироқ огоҳлантиришган).

Шунингдек, митинг иштирокчиларига ёрдам кўрсатмай, провокацияга йўл қўйган милициянинг амалдорлари орасида Свердлов ТИИБининг раҳбари Ашим Тагаев ҳам бўлган.

Бу воқеадан кейин БМТ билан ЕХҲТ Қирғизистон ҳукуматини аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишга ва диалог учун майдонча тузишга чақирган. Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти милиция ходимларини улар тинчлик митинги иштирокчиларини провокаторлар ҳужум қилганда ҳимоя қилмагани учун айблаб, 8 мартдаги ҳаракатларини текширишни талаб қилган.