Тадқиқот: Ҳукуматнинг COVID-19 бўйича етарсиз маълумоти вируснинг тарқалишига олиб келди

300

Нотижорий ташкилотлар ассоциацияси 2020 йилнинг ёз ойларида, коронавирус пандемияси кучайган вақтда қирғзистонликларнинг ҳуқуқини сақланиш даражасини ўрганган. Аниқроғи, ассоциация давлат органлар фуқароларнинг аниқ маълумот олиш ҳуқуқини сақлаганми деган саволига жавоб излаган.

Қирғизистонликлар ўртасида ўтказилган сўров натижасига кўра, янги вирус, унинг олдини олиш, даволаш ва статистика ҳақидаги расмий маълумот етарли бўлмагани аниқланган. Шу сабаб COVID-19 касаллигига чалинганлар ва вафот этганларнинг сони кўпайган. Шу билан бирга халқнинг ҳукуматга бўлган ишончи пастлаган. Тадқиқот Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Олий комиссари бошқармасининг ёрдами билан олиб борилган.

Ишончсиз статистика

«Респондентлар уларнинг муҳитида касалликка чалинганлар кўп, расмий статистика эса паст бўлгани сабаб ўлкадаги COVID-19 юқтирганлар билан беморлар ҳақидаги маълумот ҳақиқатга яқинламаслигини таъкидлашган», — деб ёзилади тадқиқот ҳисоботида.

Нотижорий ташкилот вакиллари Қирғизистондаги 2020 йилнинг июль ойигача касалликка чалинганлар билан вафот этганларнинг даражасини аниқлаш усули Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таклифидан ва эпидемия билан муваффақиятли курашган давлатларнинг тажрибасидан фарқ қилганини таъкидлашади.

«Давлат ва муниципал органларнинг қайси босқичида бўлмасин, қарор қабул қилишда соғлиқни сақлаш тармоғининг тайёргарлиги ҳақида позитив контекстдаги маълумотларни айтиб келган. Бироқ 2020 йилнинг июнь-июль ойларида COVID-19га чалинганлар билан вафот этганлар сони кескин кўпайиб, олдин айтилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги кўриниб, халқнинг ҳукумат раҳбарларига нисбатан ишончи анча пастлаган», — деб тугатган тадқиқотчилар.

ФҲ ва ФВ режимини қандай сақлаш керак?

Тадқиқотлар давомида фуқароларга фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазиятлар режимида қандай санитар меъёрларни сақлаш кераклиги аниқ тушунтирилмагани аниқланган. Кўпчилик респондентлар «кўп ҳолларда маълумот кеч етиб, натижада фавқулодда ҳолат режимини бузишга мажбур» бўлганини айтган.

Сўровномага қатнашганлар ФҲ билан ФВ талаблари ҳақида дўст-танишларидан эшитишган. Тадқиқот қирғизистонликлар учун ҳукуматнинг брифинги, Бишкек комендатурасининг буйруқлари ҳам самарасиз бўлганини кўрсатган. ОАВ билан ижтимоий тармоқлардаги «бир-бирига қарши бўлган» маълумотлар ҳам ҳақиқатни кўрсатиб беролмаган.

Шу сабаб кўпчилик фуқаролар россиялик ва чет эллик ахборот каналларининг, давлат органларининг расмий сайтлари ва ЖССТнинг маълумотларидан фойдаланишган.

«Янги коронавирус ва у билан курашиш чоралари ҳақидаги маълумот манбасини танлашда шу манбага бўлган ишонч ва тегишли тилни билиш ҳал қилувчи фактор бўлган», — деб айтилган ҳисоботда.

ФҲ вақтида ОАВнинг аккредитация ҳуқуқининг йўқлиги

Қирғизистонликлар маҳаллий ОАВни ўқиди, бироқ ФҲ вақтида журналистлар аккредитация олишда «қийинчиликларга дуч келди» — Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев журналистларни аккредитациялашдан бош тортиб, бу қарорини уларнинг соғлигидан хавотирда экани билан тушунтирган.

Тадқиқотда «Адилет» ҳуқуқий клиникасининг директори Чолпон Жакупованинг бундай қарорнинг қонунийлиги ҳақида интервьюси берилган.

«Фавқулодда ҳолат шароитида инсон ҳуқуқларидан маълум элементларни олиб ташлашга рухсат берилади, бироқ бунга асосли сабаб бўлиб, оғзаки огоҳлантириш сифатида бўлмаслиги керак. Демак, бу қарор ҳуқуқий чекдан чиқиб кетган», — дейди Жакупова.

У ФҲ ҳақидаги қонунга кўра, аккредитация беришдан бош тортиш учун олдин унинг тартибини аниқлаб олиш кераклигини айтилади.

«Бундай тартибнинг йўқлиги сабаб журналистларнинг ҳуқуқини чеклаш қарорининг қонунийлиги жиддий савол туғдиради. Шунингдек, Бишкекдаги ОАВнинг кўпчилиги республика миқёсида бутун ўлкага чиқади. Демак, бу ерда Бишкекдан узоқ бўлган, масалан Баткен ёки Норин вилоятларидаги фуқароларнинг ҳуқуқи бузилиши мумкин деб айтишга асос бор», — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Ноаниқ таклифлар

Масофани сақлаш ва қўлни ювиб туриш бўйича маълумот респондентларга тушунарли бўлган. Бироқ касалликдан сақланиш учун ниқоб тақишга боғлиқ турли фикрлар уларнинг бошини қотирган.

Ишончни камайишига давлат ходимларининг ўзлари белгилаган санитар талабларнинг бажарилмаслиги сабаб бўлган. Шунингдек, давлат органлари коронавирусни аниқлаш учун қаерда, қандай текширувдан ўтишни айтган эмас.

«Тестдан ўтиш имкони, унинг ўрни ва текширувдан ўтишнинг тартиби ҳақида маълумот бўлмаган. Вақти-вақти билан тестдан ўтганлар, тестларнинг бор эканлиги ва унга тегишли фойдаланувчи материаллар ҳақида хабар айтиб турилган», — деб ёзилади маълумотда.

Шу сабаб кўпчилик қирғизистонликлар «даволаниб соғайган» таниш-билиш ва яқинларини, таниш врач ёки ҳамшираларни ҳамда телеграм-каналларни эшитишган.

«Бу фактор иложсиз ўзини-ўзи даволаган, даволанишда интернетдан фойдаланган ва касаллик кучайиб кетишига олиб келган сифатсиз даволашнинг, оғир натижаларга ва ўлимнинг кўпайишига боғлиқ бўлган хавфларнинг муҳим қисмини аниқлайди», — дейди тадқиқотчилар.

2020 йилнинг июль ойида Қирғизистон коронавирус юқтиришнинг юқори чўққисига чиққан — бир суткада юзлаган янги ҳолат ва ўнлаган вафот этганлар рўйхатга олинган. Мана шу июль ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 касаллиги сабаб вафот этганлар билан пневмониядан ўлганларни ягона статистикага олган. Унда касалликдан кўз юмганларнинг сони 173дан 900га кўпайган.

Бу тадқиқотни муҳокама қилиш вақтида парламентнинг вице-спикери Аида Касималиева давлат органлари халқни маълумот билан таъминлаш бўйича ҳаракатларини координация қилишга ва вирус билан курашиш тайёрланишга «вақт етмаганини» айтган.

5 ноябрдаги парламент йиғинида ўлканинг бош пульмонологи ва Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усўнбаев коронавирус юқтиришнинг юқори чўққиси ноябрнинг охирига тўғри келади деган тахминини айтган.

Қирғизистонда умумий COVID-19га чалинган беморларнинг сони 64 360га етди. Шу билан бирга ўлка бўйича 55 306 бемор касалликдан соғайган.

Инфекция умумий 1 188 одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Бироқ бу ерда касалликдан ўзи мустақил соғайган ёки уй шароитида даволанаётганлар ҳисобга олинмаган.