«Клооп» мурожаати: Матраимовларга суд орқали журналистларнинг оғзини ёпишга йўл берманг

290
Иллюстрация: OCCRP

Сиз Қирғизистонда қаршиликларга қарамай сўз эркинлиги бор эканидан фахрланасизми? Бизнинг суриштирувчи журналистларнинг жасоратли эканидан фахрланасизми? Унда эртага Бишкекнинг Свердлов туманига келиб бизнинг қўлланг!

Бир йил олдин «Клооп», «Азаттык» радиоси ва OCCRP қирғиз божхонасидаги контрабанда ва коррупция схемалари ҳақида биргаликдаги журналистик суриштирувларни эълон қила бошлаган. Бу материаллар Қирғизистоннинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида катта роль ўйнади деб ҳисоблаймиз.

Масалан, шу мақолалар сабаб халқ собиқ божхоначи Райимбек Матраимов оиласининг коррупция ишларининг масштабидан хабардор бўлишган. Матраимовларга тегишли дейилган «Мекеним Кыргызстан» партияси октябрдаги парламент сайловида иккинчи ўринга чиққанда халқнинг сабри тугаб, сайлов натижаси бекор қилинишига жамоатчиликнинг ғазаби ҳам сабаб бўлган.

Ўтган йили Матраимов ва унинг қариндошлари — уларнинг орасида парламент депутати Искендер Матраимов — «Азаттык» радиоси билан «Клооп»ни судга берган. Улар бошидан ОАВларининг фаолиятини тўхтатишга ҳаракат қилишган. Масалан, қачондир «Клооп» билан «Азаттык»нинг банк ҳисоблари музлатилган, шу сабаб биз фаолиятимизни тўлиқ давом эттиролмай қолишимиз мумкин эди. Бундан ташқари, Матраимовларнинг оиласи анча катта суммани талаб қилган, биз эса ўзимизни айбдор деб ҳисобламаймиз.

Медиа жамоатчилик бу вақтгача ҳам судларни бир неча марта Матраимовларнинг оиласи қўйган инкор қилишга ундаб, халқаро «Чегарасиз мухбирлар» ташкилоти бўлган жараённи бемаънилик деб атаган. Бироқ бунинг фойдаси бўлмаган— даъво қайтариб олинмаган.

Ҳукумат алмашгани билан Матраимовлар ҳамон устуворлик қилмоқда. Қирғизистоннинг янги раҳбарлари олдин коррупция схемаларини тўлиқ ўрганишга ваъда берган. Бироқ бу ҳаракатлар Матраимовлар ва МХДҚ ўртасидаги шартнома билан чекланмоқда — у пул тўлаб, ...озодликдан қолаверадими? Бу унинг айби исботланганини билдирадими? Бизга қарши суд жараёнида ҳам у сувдан қуруқ чиқиб кетадими?

Эртага 12 ноябрда, соат 16:00да Бишкекнинг Свердлов туман судида Матраимовларнинг ОАВларига қарши даъво аризасига боғлиқ суд мажлиси бўлади. Қолаверса бу биринчи аҳамиятли жараён бўлади.

Биз сизларни судга келиб бизни қўллашга чақирамиз — мажлис очиқ бўлади ва унга истаган одам кира олади, фақат ёнингизда паспорт бўлиши керак. Биз Свердлов туман суди ҳам, Матраимовларнинг оиласи ҳам бу жараён жамоатчиликнинг назоратида ўтишини тушуниб, уларнинг ҳар бир қонунбузарликлари тезда сезилиб, кўплаган гувоҳлар томонидан рўйхатга олинишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Бу процессни нафақат бизга, Қирғизистондаги бутун сўз эркинлиги учун аҳамияти катта. Агар биз бугун коррупциялашган амалдорларга суд орқали тилимизни кестирсак, уларнинг боғланган қўлини ечган бўламиз. Бундай ҳолда улар ҳақида ёзиш қийин бўлади.

Қирғизистонда сўз эркинлиги йўқ бўлишига йўл қўйманг! Судга келинг!