Ўшда икки ўзбекистонлик қўлга олинди, улардан бири жинсий хизмат кўрсатиш учун келган

85

Ўш шаҳрида 11-ноябрда чегарани ноқонуний кесиб ўтган Ўзбекистоннинг икки фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБидан билдиришди.

Улар 26 ёшдаги эркак ва 21 ёшдаги аёл — Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан келишган.

Аёл киши милицияга ҳаёт тарзининг оғирлиги сабаб Ўшга октябрь ойида «секс хизматини кўрсатиш учун» келганини айтиб берган. Чет  элликлар шаҳарда ноқонуний яшаб юришган.

ШИИБ тарафидан тўпланган материаллар ва икки фуқаро МХДҚга ўтказиб берилди.