Қирғизистонда охирги суткада беш нафар коронавирус билан касалланган бемор вафот этди

325

Республика штабининг 12-ноябрда хабар беришича, Қирғизистонда коронавирус билан касалланган яна 5 нафар бемор вафот этган. Бишкек ва Чуй вилоятида бир ҳолатдан, уч ҳолат эса Боткен вилоятида қайд этилган.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19дан вафот этганларнинг сони 1 193га етди.

Охирги суткада мамлакатда CОВИД-19 инфекциясининг 527 янги ҳолати аниқланди:

  • Бишкек - 108;
  • Ўш - 51;
  • Чуй вилояти - 97;
  • Ўш вилояти - 36;
  • Талас вилояти - 15;
  • Норин вилояти - 7;
  • Иссиқкўл вилояти - 59;
  • Жалолобод вилояти - 105;
  • Боткен вилояти - 49.

Мамлакатда коронавируснинг умумий 64 887 ҳолати қайд этилди. Беморларнинг 55 824 нафари тузалди.

Тиббий ходимлар орасида коронавирус инфекциясининг тўрт ҳолати аниқланди. Бишкекда икки, Боткен ва Жалолобод вилоятларида бирдан ҳолат аниқланди.

Етти нафар соғлиқни сақлаш ходими охирги суткада соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Умуман олганда, республикада бутун пандемия даврида шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 3662 ҳолати аниқланди. Уларнинг 3464 нафари соғайган.