«3%лик бўсаға, 1 млн сомлик сайлов гарови, №2 формани бекор қилиш». Садр Жапаров сайлов қонунларига ўзгартиришлар киритди

270

Президент вазифасини бажарувчи премьер-министр Садир Жапаров «Президент ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш» ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритишга қўл қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Қонунга кирган ўзгартиришларга кўра, ўлка ҳудудида №2 формаси бекор қилинди. Энди №2 формани Қирғизистондан ташқарида яшаган ва юрган сайловчилар бера олишади.

*Сайловчилар №2 форма орқали овоз бериш участкаларини алмаштира олишган. №2 форма фуқаронинг рўйхатга турган жойи бўйича эмас, қулай жойдан овоз беришга шароит яратади. Бироқ баъзи бир сиёсий партиялар №2 форма орқали овоз сотиб олишиб, ўлканинг ҳар бир ҳудудидан керакли овоз олиш учун ўзларининг сайловчиларини юборишган.

Шунингдек, парламент сайловига қатнашиш учун сайлов гарови камайтирилди — энди сиёсий партиялар 5 млн сом ўрнига 1 млн сом тўлайди. Парламент ёки президентлик сайловида 1 фоиздан кам бўлмаган овоз олмаган номзодга сайлов гарови қайтариб берилади — олдин бунинг учун сайловчиларнинг 5 фоиз овозини олиш керак эди.

Ўзгартиришнинг охирги пункти сайлов бўсағаси — энди сиёсий партиялар Жогорку Кенешга ўтиш учун сайловчиларнинг 3 фоиз овозини олиши керак. Олдинги қонунга кўра, партиялар 7 фоиздан кам овоз олмаслиги керак бўлган.

*Қирғизистонда 4-октябрда ўтган парламент сайловининг дастлабки натижаси бўйича Жогорку Кенешга фақат тўрт партия ўтган: «Биримдик» (24,90%), «Мекеним Кыргызстан» (24,27%), «Кыргызстан» (8,90) ва «Бүтүн Кыргызстан» (7,25). Агар ўша вақтда сайлов бўсағаси 3%ни ташкил қилганда Жогорку Кенешга яна беш партия ўтарди: «Мекенчил» (6,96%), «Республика» (5,89%), «Ата Мекен» (4,10%), «Ыйман Нуру» (3,41%) ва «Бир Бол» (3,08%).