Хитой қарз тўлаш муддатини узайтирди. Молия вазирлиги Хитой билан «яширин» сўзлашуви ҳақида

339

Молия вазирлигига қарашли Давлат қарз бошқармасининг раҳбари Руслан Татиков 11 ноябрда ўтган матбуот йиғинда Хитой Қирғизистоннинг ташқи қарзини тўлаш муддатини жилдиришга рози бўлганини билдирди. Қирғизистон Хитойга фоизлар билан ҳисоблаганда 2 млрд доллардан ортиқ пул қарз.

«Қарзни тўлаш муддатини узайтириш бўйича музокаралар бормоқда, шу сабаб бунга ҳозирча батафсил тўхталмай турайлик. Хитой томон ҳам бу маълумотни эълон қилмасликни ўтинган. Бироқ улар қарзни тўлаш вақтини узайтиришга тайёр, G20 қўшилгани сабаб яна тўловни жилдиришга маъқул, шунингдек Париж клубининг аъзолари ҳам жилдиришга кўнишди. Хитой билан музокаралар бормоқда, натижаси ҳақида матбуот анжуманида айтамиз», — деди амалдор.

Татиков айрим ОАВлардаги Қирғизистонга қарзни тўлаш муддатини жилдиришга рухсат берилмади деган маълумотни нотўғри деб атади. Шунингдек у музокаралар ҳақида ва муддат қандай шартда жилдирилганини айтмади.

«ОАВларда хитойлар бизга муддатни узайтирмади деган ва бошқа маълумотлар чиқмоқда. Муддат жилдирилди деб ишонтириб айтаман, бироқ [уларда] шартлари бор, биз бу масалаларни муҳокама қиляпмиз. Бизда 2020 йилнинг 1 майидан 31 декабригача муддат жилдирилди, Хитой бўйича бу 35 млн доллар», — деб таъкидлади у.

Бундан ташқари, Париж клубидан ва араб давлатларидаги бошқа кредиторлар билан ҳам муддатни жилдириш бўйича музокаралар бормоқда.

Қирғизистон ҳозирда Хитойга нимага ва қанча қарз?

2008 йилдан бери Қирғизистон Хитойдан 10 йирик насия олган: 7 кредит йўл қуриш ва уч кредит энергетика хавфсизлиги учун.

Улар:

  • Ўш — Сари-Таш — Эркечтам йўлини таъмирлашга 75,29 млн доллар;
  • Бишкек — Норин — Торуғарт йўлини таъмирлашга 200 млн доллар;
  • Ўш — Баткен — Исфана ва Бишкек — Балиқчи йўлларининг икки қисмини таъмирлаш учун 129,83 млн доллар (икки марта насия олинган);
  • Шимол — Жануб муқобил йўлини қуришга 690,8 млн доллар (уч марта насия олинган);
  • Қирғизистон жанубидаги электр ўтказиш симларини модернизация қилишга 208 млн доллар;
  • Датка-Кемин юқори кучланишдаги электр линиясини ва Кемин подстанциясининг қурилишига 389,80 млн доллар;
  • Бишкек ИЭМни модернизация қилишга 386 млн доллар.

Қирғизистоннинг Хитойга тобелиги

АҚШнинг Миллий иқтисод тадқиқоти бюросининг маълумотига кўра, Қирғизистон 2019 йили ўзининг ИУМдан Хитойга бўлган ташқи қарзининг улуши бўйича дунёда 5-ўринда турган.

Шунингдек, Кил бутун жаҳон иқтисодиёт институтининг маълумотига кўра, дунёда Хитойдан ташқи кредит қарзи уларнинг ИУМдан 25%дан ортиқ етти давлат бор ва Қирғизистон уларнинг бири. Бундан ташқари, бу рўйхатда Жибути, Нигер, Конго Республикаси, Лаос, Камбоджа ва Малдив бор.

Глобал ривожланиш маркази аналитик ташкилоти қарзнинг шунча катта бўлиши Қирғизистонни Хитой олдида «молиявий жиҳатдан заиф» ҳолатга олиб келади деб ҳисоблайди. Агар Қирғизистон кредитни ўз вақтида ёпа олмаса, Хитой Гонконгда жойлашган халқаро суд орқали ўлканинг истаган активини талаб қила олади.