Собиқ таълим вазири Канибек Исақов вафот этди

368
Марҳум Канибек Исақов

Собиқ Таълим ва фан вазири профессор Канибек Исақов 12 ноябрь куни вафот этди. У 51 ёшда эди. Марҳумнинг қариндошлари буни «Клооп»га тасдлиқшади. Уларнинг айтишича, Исақов коронавирус юқтириб, Бишкекдаги касалхонада даволанаётган бўлган.

Исақов 2019 йилнинг сентябрида Таълим ва фан вазири этиб тайинланган эди. Ҳукумат алмашгандан сўнг, президент вазифасини бажарувчи ва бош вазир Садир Жапаров 14 октябрь куни Исоқавни ишдан бўшатган. Бунгача у Ўш давлат университетининг ректори бўлиб ишлаган. У саккиз йил Ўш давлат университетини бошқарган.

Канибек Исақов 1969-йили Ўш вилоятининг Янги-Новқат қишлоғида туғилган. 1993-йили Ўш давлат университетининг филология факультетини имтиёзли диплом билан тугатиб, ўша йили тилшунослик кафедрасига ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинган.

Шундан кейин  филология факультетининг декан муовини, университетнинг тарбия ишлари бўйича проректори, Давлат тили бўйича проректор лавозимларида ишлаган. Ўш давлат университети ректори бўлишдан олдин, 2011-йили Ўш гуманитар-педагогика институтини бошқарган.

Исақов 2011-йилда филология фанлари бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, «Йил ректори» номига сазовор бўлган.

Шунингдек, у 2012-2016 йиллари КСДП фракциясидан Ўш шаҳар кенгашининг учинчи чақирилишининг депутати бўлга.

Исақов собиқ вазир Гулмира Худайбердиева 4 сентябрда истеъфога чиққандан кейин келган.