Кадир Атамбаев отасининг «спецназчини ўлдирди» деганини бекор қилади деган аудиони эълон қилди

405

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Кадир президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровга видео мурожаат йўллади. Унда у собиқ депутат, собиқ мудофаа вазири Исмаил Исаков ва ўша вақтдаги МХДҚнинг раҳбари Орозбек Опумбаев Қўйтош воқеаларини муҳокама қилган деган яширин аудиоёзувни жамоатчиликка эълон қилган.

Шунингдек, собиқ президентнинг ўғли 14-октябрдаги ҳукумат уйидан эркакчи сўз бергансиз деб, Жапаровни айтганини бажаришни ўтинди. Кадир Атамбаев Садир Жапаров яқинда берган интервьюсида собиқ президент «Қўйтошда маҳсус хизматнинг ходимини отгани учун қамоқда ўтирибди» деганини эслатиб ўтди.

«Сиз адашяпсиз, мана бугун бутун халққа фактларни айтиб бераман. Бу ўша вақтдаги МХДҚ раиси Опумбаев раҳбарлигидаги Қўйтош воқеалари бўйича давлат комиссиянинг ёпиқ йиғинида яширин қўйилган эшитувчи аппаратга тушиб қолган аудиоёзув», — деб билдирди Атамбаев.

Унинг айтишича, бу аппаратни давлат комиссиясининг аъзоси Жаркинбек Касимбеков ўрнатиб, кейин видеони Кадир Атамбаевга ўтказиб берган. Касимбеков «Чоң Казат» партиясининг сиёсий кенгашининг аъзоси, мазкур партиядан депутатликка номзод бўлган.

«Аудиода Опумбаев Исмаил Исаковнинг саволига жавоб бераётиб Атамбаевни маҳсус хизмат офицерининг ўлимига алоқаси йўқлигини очиқ айтмоқда », — дейди собиқ президентнинг ўғли.

Алмазбек Атамбаевнинг оқловчиси Замир Жоошев аудиоёзув қандай қилиб собиқ президентнинг айби йўқлигини исботлашини тушунтирди. Юрист Опумбаев маҳсус хизматнинг командирини ўринбосари Усўнбек Ниязбековга «Калашников — АК74 автоматидан ўқ отилган» деб билдирган.

«Ҳеч қачон Алмазбек Атамбаевга тегишли қуролдан бўлиши мумкин эмас. Опумбаевнинг кўрсатмаларини ҳақиқат эканини «Альфа»нинг 14 ходими ҳам тасдиқлаган. Улар Қўйтош воқеаларига боғлиқ жиноий ишни ўрганиш вақтида ИИВнинг терговчиларига Ниязбеков Алмазбек Атамбаевнинг уйини 1-қаватида АК-74 автоматидан ўқ текканини кўрсатиб берган», — дейди адвокат.

«Клооп» Кадир Атамбаев очиқлаган аудиоёзувни матн қилиб ёзди. Биз бу ҳақиқатдан ҳам Опумбаев билан Исаковнинг овозларими ёки йўқми тасдиқлаб ёки инкор қилолмаймиз.


Исаков: - Сизларнинг қулингиздаги қурол бронежилетни тешиб ўтолмас эди, тўғрими? Тасодифан кимдир [тепкини] босиб олса керак чиқишдан олдин, тўғрими? Сизларда қайси қурол [бор эди], автомат АК 74 миди? Ундан отилганда умуман бошқача бўлар эди, тўғрими? Траекториясидан кетарди, тезда билинар эди. Демак, бу ерда комиссия аниқ фикрлаб ёки бекор қилиши керак, биринчидан учинчи қаватдан отиш мумкин эмас. Иккинчидан ўзинлар тасодифан босиб олиб, бу ҳам бекор қилинади деб. Демак, хулоса ўша ерда турган фуқароларнинг бири … унда ГСВни [резина ўқли қурол] агар у ичида юрган бўлса, қандай қилиб қўлига тушиб қолган? Савол туғиляпти.

Опумбаев: - Исмаил Исакович, мен сизга алоҳида жавоб бераман. Ким қандай бўлганини айтаман. Бироқ алоҳида, майлими?

Исаков: - Ҳозир айтилганлар бўйича, бизда фикр пайдо бўлмоқда. Биз ҳозир аниқ билишимиз керак, ўша йигит бир жойда отилди ёки бу ердан отиш мумкин эмас эди, бу билан отганда бундай бўлиши керак эмас эди деган хулоса чиқаришимиз керак!

Опумбаев: - Тергов ҳаммасини аниқлайди,  трасология экспертизаси олиб борилмоқда.

Исмаил Исакович, терговга аралашмасак яхши бўлар эди.

Исаков: - Мен аралашмадим, мен фикрлаяпман.

Опумбаев: - Сиз айтяпсиз. Холис бўлиш керак деб.

Исаков: - Мен берган жавобиларни ўйлаяпман. Мен ўйладим биринчи кирганда ўша ердан е СВД билан отиб қўйди деб. СВДни кучи ҳам етади, ташиб ҳам ўтади [бронежилетни].

Опумбаев: - Ундай бўлмади, Исмаил Исакович.

Исаков: - Бундай бўлмак, демак у ердан отмаган, тўғрими?

Опумбаев: - Тўғри, тўғри.

Исаков: - унда буни адолат учун ҳисобга олмаслик керак. Агар бу томонда сизлардан бўлса, сизларнинг ўқингиз бошқача кетарди. Мен ҳам ҳисобга олмашим керак.

Опумбаев: - Тўғри.

Исаков: - Тўғрими?

Опумбаев: - Тўғри.

Исаков: - Демак унда учинчи СВД пайдо бўлди, иккинчи?

Опумбаев: - СВД эмас, АК74. Шу автоматдан ота бошлашган. Сизга айтиб қўяй энди.

Исаков: - У кимда бўлган? Улардами?

Опумбаев: - Шу болалардан [спецназчи] тортиб олган бир автоматни [фуқаролар], шундан отишган.

Исаков: - У сизларнинг ҳисобингизда борда-а?

Опумбаев: - Ҳа.


«Мана, Садир Нургожоевич, энди сиз айтган сўзингизни қайтариб оласиз деб ўйлайман. Энди сиз Алмазбек Атамбаев нотўғри қилган деган Қўйтош воқеаларига келсак. Агар Атамбаев шунчалик ёмон бўлса, Қўйтошда тузилган Халқ штаби ноқонуний бўлса, унда нима сабабдан сизнинг дўстингиз Камчибек Ташиев яширин келиб, қўллаб турганини айтиб кетган? Нима сабабдан ўзингиз Алмазбек Атамбаев билан боғланмоқчи бўлдингиз? Нима сабабдан сизни акангиз Сабир Нургожоевич бир неча марта учрашувга ёзилиб, Алмазбек Атамбаев билан учрашиб юрди, у қамоққа олингандан сўнг — биз билан?» — деб савол берди собиқ президентнинг ўғли.

У шунингдек 14-октябрда Ҳукумат уйида Жапаров билан учрашиб, иккисининг ўртасида келишув бўлганини айтди. Кадир Атамбаевнинг айтишича, президент вазифасини бажарувчи унга икки илтимос билан мурожаат қилганини айтиб, бироқ қандай илтимос эканини очиқламади.


«Биз келишувдаги ўз мажбуриятларимизни бажардик ва сиз ҳам ўзингиз айтгандай “эркакча” сўзингизда турасиз деб кутамиз. Бироқ сўнгги вақтлардаги айрим сўзларингиз бизни ҳайрон қолдирди, балки сизга кирдир ёлғон маълумот етказаётган бўлиши мумкин. Шу сабаб шу видео мурожаатни йўлладим», — деб тугатди Кадир Атамбаев.


Қўйтош бўйича давлат комиссияси

2019-йили сентябрда август ойида Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтошдаги резиденциясида бўлган воқеаларни ўрганиш учун давлат комиссияси тузилиб, унга парламент депутатлари билан Хавфсизлик кенгашининг аъзолари кирган.

Орадан уч ой ўтгандан сўнг — 10-декабрда — комиссия ишининг натижасини кўрсатган. Комиссиянинг аъзолари Алмазбек Атамбаев «ўлкада олдиндан ҳукуматни босиб олишга тайёрлаган» деган хулоса чиқаришган.

Кейин Алмазбек Атамбаев бошқарган КСДП партияси бу хулоса «ҳукуматнинг буйруғи асосида чиқарилди ва ҳақиқатга тўғри келмайди» деб билдирган.

Қўйтош воқеаси бўйича охирги суд мажлиси 11-ноябрда ўтган. Натижада суд бу иш бўйича текширув муддатини 2021-йилнинг 11-январигача узайтирди. Ишнинг фигурантларининг кўпига уй қамоғида қолиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Суд Фарид Ниязов билан Канат Сагимбаев 2020-йилнинг 9-октябрида Ала-Тоо майдонида оммавий тартибсизлик уюштиришда гумон қилиниб қамоқда ўтиргани сабаб уларнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласини кўриб чиқмаган.

Бундан ташқари, адвокатларнинг судья Марат Сидиковни алмаштириш бўйича илтимослари қаноатлантирилган. Энди у Қўйтош бўйича суд мажлисларини олиб бормайди.

Атамбаев суд залида
Сурат: Кундуз Жолдубаева

Атамбаевни резиденциясининг қамал қилиниши

Алмазбек Атамбаев Чуй вилоятининг Қўйтош қишлоғидаги резиденцияси кун давом этган қамалдан сўнг 2019-йили 8-августда қўлга олинган. Унда спецназчиларнинг бири Усўнбек Ниязбеков ҳалок бўлиб, яна 100 одам жароҳатланган.

Собиқ президент ва унинг сафдошлари «Оммавий тартибсизлик уюштириш», «Гаровга олиш», «Одам ўлдириш» ва «Одам ўлдиришга ҳаракат қилаш» моддалари бўйича айбланган. Бу иш бўйича умумий 19 киши фигурант қатори ўтмоқда.

Бундан ташқари, Атамбаев мулкини мусодара қилиш билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бу 2013-йили озод қилинган криминал Азиз Батукаевнинг ишига боғлиқ ҳукм.