Садир Жапаров: Опамга қўзғалган жиноий иш «сиёсий буйруқ», унинг айби йўқ

360

Президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров 12 ноябрда матбуот анжуманини ўтказиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Йиғинда «Акчабар» нашрининг журналисти премьер-министрдан унинг опаси Райкул Жапарова ҳақида савол берди.

Собиқ вице-премьер-министр Эркин Асрандиев 2013 йили «Иссиқкўл инвест банк»да консерватор бўлиб ишлаб, «Азия универсал банк» ва «Манас банк» билан бирга қилинган ноқонуний операцияларини кўрганини айтган эди. Асрандиев бу операциялар Райкул Жапарова «Иссиқкўл инвест банк»нинг раисаси бўлган вақтда амалга оширилганини таъкидлаган.

Жапарова эса Асрандиев айтаётган ноқонуний операциялар ҳақида ҳужжатлар билан исботлаб беришни талаб қилган.

“Эркин Асрандиевнинг ёзган гапларини ўқидим. Опам [Райкул Жапарова] бўйича ёзган экан «банкни бошқариб, пулларни олиб чиқиб кетган» деб. Бу ўзи тўлиқ маълумоти йўқ, ўша вақтда менга оппонент бўлган сиёсатчи эканини билдим. Менинг опам бўйича буларнинг ҳаммаси «сиёсий буйруқ» бўлган. Бу жиноий ишни яшириш ҳам эмас, жиноий иш буюртма билан очилган. Бориб танишсангизлар бўлади”, — деди Жапаров.

Шунингдек, Садир Жапаров ҳукумат 2013 йили унинг опасини тергов изоляторига киритиб, «савдолашишга ҳаракат қилганини» билдирди. Бу вақтда Жапаровнинг ўзи ҳам ТИЗОда бўлган.

“Опамни ТИЗО-1га киритди. Унинг ҳеч қандай айби йўқ, қоғозда имзоси ҳам йўқ. Қамагандан кейин мен ўтирган ТИЗОга ҳукумат вакилларини юборди. «Бўлди, позициясидан қайтсин биз эртага сени чиқарамиз, опанг ҳам чиқади. Шароит яратиб берайлик, учрашиб гаплаш» деган. Мен рози бўлмадим. Шунда опам 21 кун ТИЗО-1да ётди. Кейин уни қўлга олган судга қайта озод қилди”, — деди Жапаров.

Райкул Жапарова Бакиевлар вақтида «Иссиқкўл инвест банк» банкининг раисаси бўлган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг маълумотига кўра, мазкур банкни собиқ президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев муассасанинг собиқ раиси Болот Байкожоевдан рейдерлик йўл билан тортиб олган. Жапарова банкнинг раисалик хизматига Бакиев уни босиб олгандан кейин келган.

2010 йилдаги Апрель инқилобидан кейин Райкул Жапарова «Жиноий даромадларни легаллаштириш (қонунийлаштириш) жиноий ишига қатнашиш», «Фирибгарлик» ва «Тижорий ёки бошқа ташкилотларнинг ходимларининг лавозимидан фойдаланиш» моддалари билан айбдор деб топилиб, 2015 йили мулкини мусодара қилиш билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Жапарова оиласи билан Полша чиқиб, сиёсий бошпана олган.

Бош прокуратура шу йилнинг июль ойида Полша ҳукуматидан Жапаровани экстрадиция қилишни сўраган. Бироқ ҳамон бунинг натижаси бўлмаган.