Жапаровнинг матбуот котиби медиа жамоатчиликнинг танқидига жавоб берди

364

Президент вазифасини бажарувчининг матбуот котиби Галина Байтерек қирғиз медиа жамоатчилигининг Садир Жапаров сўзларига нисбатан танқидига жавоб берди. Олдинроқ журналистлар ва медиа ташкилотлар билдирув эълон қилиб, Садир Жапаровнинг «Азаттик»қа нисбатан айтган сўзларидан хавотир бўлишган.

У медиа ресурсни унинг сўзларини доим ўзгартиришда ва нотўғри маълумот беришда айблаган. Байтерекнинг айтишича, Жапаров ОАВларини керак ёки деб бўлмайди, шунингдек Қирғизистондаги сўз эркинлиги демократия ва социал-иқтисоднинг ривожланиши учун керак деб ҳисоблайди.

«Шу сабаб айрим медиа ташкилотларнинг хавфсираши асоссиз. ОАВ барча мавзуларни нейтрал ёритиб, маълумотни жамоатчиликка объектив етказиб туришга мажбур», — деб таъкидлади матбуот котиби.

У президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровда қирғиз журналистларига биргина талаб борлигини қўшимча қилди. «Президент вазифасини бажарувчи биргина нарсага – сўз эркинлиги билан бирга жавобгар бўлишга чақиради», — деб якунлади Галина Байтерек.

Кўп ўтмай Жапаров 12 ноябрда президент вазифасини бажарувчи қатори олдин матбуот анжумани ўтказиши маълум бўлди. Анжуман Жамоатчилик телерадио корпорациясининг жонли эфирида бўлади.

Садир Жапаров ОАВлари ҳақида нима деган? Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Region телеканалига берган интервьюсида «Азаттик» унинг барча сўзларини ўзгартириб, шу билан ўқувчиларга нотўғри маълумот бераётганини билдирган.

“Сўнгги 7-8 йилдан бери «Азаттик»ни тинмай эшитар эдим, бир кун ҳам қолдирмас эдим. Охирги бир ойдан бери эшитмадим. Ўтганда вақт бўлиб қолиб бир соатлик [эфирини] тингладим. Жуда қаттиқ танқид қиляпти. Мени гапларимни ҳаммасини эплаб-сеплаб бир жойини ўзгартириб олиб, бошқача фикрда халққа етказмоқда. Бу нотўғри”, — деган Жапаров.

Жапаров мазкур нашрнинг журналистлари уни эфирларида ва материалларида ёмонлаш билан бошқа бировларнинг буюртмаларини бажаряпти деб ҳисоблайди.

“Агар у томондаги хўжайинлари буюртма бераётган бўлса ҳам бизда ўтирган «Азаттик»нинг қирғиз йигитлари, қирғиз қизларимиз озгина ўйланиб, уларга айтиб тушунтирса бўларди: «йўқ, бундай ўзгартириб беролмаймиз» деб. Ёки менга келиб иккинчи томоннинг фикрини олиб, икки томонлама қилиб берса яхши бўларди”, — деб таъкидлаган Жапаров.

Олдинги суҳбатида Жапаров президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр бўлиб тайинлангунча ОАВларига босим ўтказиб, журналистларни қўрқитган тарафдорларининг ҳаракатларини бошқача қилиб айтганда қўллаб қўйган.

10 октябрда ўтган матбуот анжуманида «Азаттык»нинг журналистининг Жапаровнинг тарафдорлари томонидан босим бўлаётгани ҳақидаги саволига жавоб бераётиб, журналистлар бунга ўзлари айбдор эканини айтган.

«Фактларни анча-мунча ўзгартириб беряпсизлар. Балки шунинг учун [қўрқитишса] керак. Бошқа журналистларга ҳеч қандай босим бўлмаган. Бу [журналистлар] фейк маълумотларни тарқатгани учун бўлмоқда», — деб айтган Жапаров.

Бундан ташқари сиёсатчи ОАВларидаги материалларга, асосан жамиятдаги муаммоларга, коррупцияга боғлиқ материалларга эътибор беришга ваъда берган.

«Агар материаллар тайёрласангиз, унда биз журналистларга босим ўтказиш ўрнига чора кўрамиз», — деб таъкидлади у.

Шундан сўнг ОАВ ва медиа ташкилотлар мурожаатларида Жапаровнинг журналистларни танқид қилишдан хавотирда эканликларини билдиришган. Медиа жамоатчилик президент вазифасини бажарувчини журналистларнинг обрўсини туширишдан узоқ бўлишга чақирган.

“Маълумотни ўзгартириш бўйича журналистларни айблаган билдирув аниқ фактлар билан тўлдирилган эмас. Бироқ Садир Жапаров тарафдорларининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳларда унинг сўзи «Жапаровни ёки унинг жамоасини танқид қилган ОАВга ишонмаслик керак» деган сигнал қатори таъкидланмоқда. Жапаровнинг ОАВга қарши оғзаки ҳужуми журналистларни ижтимоий тармоқларда қўрқитиш ва таъқибнинг манбасига айлантирди”, — деб айтилади медиа жамоатчиликнинг билдирувида.