Сузоқ: 1000 доллар таъма қилган милиционер пора олаётган вақтда қўлга олинди

371

Миллий хавфсизлик давлат хизмати маҳаллий яшовчилардан пора талаб қилган Жалолобод вилоятининг Сузоқ туман ички ишлар бўлими ходимини қўлга олди.

«Қўлга олинган одам яқин қариндошига нисбатан жиноий ишни тўхтатиш учун ариза эгасидан 1000 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди», — деб ёзилади МХДҚнинг билдирувида.

Гумондор жабрланувчидан 30 минг сом олаётган вақтда МХДҚ ва ИИВнинг ички текширув хизмати томонидан қўлга олинган. Мазкур факт асосида «Пора талаб қилиш» моддаси бўйича судгача текширув очилиб, гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Август ойида молия полицияси Тоқмоқ шаҳар ички ишлар бошқармасининг терговчисини 30 минг сом пора олаётган вақтда ушлаган. Қўлга олинган терговчи порани жиноий ишни қисқартириш учун сўраган.