Атамбаев судда уни қамоқда қолдириб, сафдошларини бўшатишни сўради

Сурат: Кундуз Жолдубаева.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сафдоши Кундуз Жолдубаева Алмазбек Атамбаевнинг судга йўллаган мурожаатини эълон қилди. Судда 2019 йилнинг августидаги Қўйтош воқеаси қаралди.

Атамбаев қамоқда ўзини қолдириб, қамоқдаги барча сафдошларини озод қилишни сўради.

«Менга 11 йил беришди, бироқ менга қарши бирорта ҳам кўрсатма йўқ. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ҳақиқат барибир ғолиб бўлишини биламан. Мен билан бирга ўтирган Канат Сагимбаев, Фарид Ниязов — мени сотмагани учунгина ўтиришибди. Мен ҳаммасига чидайман. Уй қамоғидагилар уй қамоғида қолиши керак. Ҳозир қамоқдагилар бўшатилиши керак», — деб билдиради Атамбаевнинг мурожаатини Кундуз Жолдубаева.

Натижада судья бу иш бўйича суд текширувлари муддатини 2021 йилнинг 11 январигача узайтирди. Ишнинг фигурантларининг кўпчилигини эҳтиёт чоралари уй қамоғида қолиш бўлиб узайтирилди. Фарид Ниязов билан Канат Сагимбаев 2020 йилнинг 9 октябрида Ала-Тоо майдонида оммавий тартибсизликлар уюштиришда гумон қилиниб, қамоқда ўтиргани сабаб суд уларнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласини эътиборсиз қолдирди.

Аввалроқ Атамбаев суд мажлисларида қатнашишдан бош тортган эди. У буни «бўлаётганларнинг ҳаммаси ноқонуний» эканлиги билан асослаган.

Атамбаевнинг қароргоҳини штурм қилиш

Алмазбек Атамбаев Чуй вилоятининг Қўйтош қишлоғидаги резиденцияси икки кун давом этган ҳужумдан сўнг 2019 йили 8 августда қўлга олинган. Унда спецназларнинг бири Усўнбек Ниязбеков ҳалок бўлиб, 100 одам турли тан жароҳати олган.

Собиқ президент ва унинг сафдошлари «Оммавий тартибсизлик уюштириш», «Гаровга олиш», «Одам ўлдириш» ва «Қотиллик учун ҳужум» моддалари бўйича айбланган. Бу иш бўйича умумий 19 одам фигурант қатори ўтмоқда.

Бундан ташқари, Атамбаев мулкини мусодара қилиш билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бу 2013 йили озод қилинган криминал Азиз Батукаевнинг ишига боғлиқ ҳукм.