Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган уч бемор вафот этди. Коронавирус юқтиришнинг янги 400 ҳолати аниқланди

Республика штабидан 11-ноябрда коронавируснинг янги 400 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди:

  • Бишкек - 97;
  • Жалолобод вилояти - 78;
  • Иссиқкўл вилояти - 59;
  • Чуй вилояти - 56;
  • Боткен вилояти - 37;
  • Ўш вилояти - 35;
  • Талас вилояти - 19;
  • Ўш - 16;
  • Норин вилояти - 3.

Пандемия даврида республикада жами 64360 коронавирус инфекцияси аниқланган.

Охирги суткада 532 нафар бемор касалхоналардан чиқарилди. Шу билан мамлакат бўйича 55 306 нафар бемор касалликдан тузалди.

Тиббий ходимлар орасида CОВИД-19 инфекциясининг тўрт ҳолати аниқланди. Коронавирус юқтиришнинг икки ҳолати Бишкекда, бирдан ҳолат Ўш ва Боткен вилоятида қайд этилган.

Жами бўлиб республикада пандемия даврида шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 3658  ҳолати аниқланган. Уларнинг 3457 нафари касалликдан тузалган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11 ноябрдаги маълумотларига кўра, 3 347 нафар бемор касалхоналарда коронавирус билан даволанмоқда. Уй шароитида эса 3850 нафар бемор  даволанмоқда.