Садир Жапаров фанлар академиясини янгилашга 300 млн сом бўлинишини ваъда қилди

Президент вазифасини бажарувчининг матбуот хизмати маълум қилишича, Садир Жапаров Қирғиз миллий фанлар академиясининг техник базасини янгилашга бюджетдан ташқари манбаалардан 300 млн сом ажратишга ваъда берди.

Жапаров 11 ноябрда фанлар академиясига бориб, Қирғизистоннинг олимларини Илм куни билан табриклаб, номинал соат ва фахрий ёрлиқларни топширди.

«Ҳозир мамлакатимиз фаннинг ёрдамига жуда муҳтожлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Ўлканинг ривожланишига, келажагига – фан билан мамлакатнинг бирдамлиги орқалигина ета оламиз деб ўйлаймиз. Сабаби фан иқтисодий ижтимоий масалаларни ҳал қилишда, одам ресурсларидан фойдаланишда бир қадам олдинга юриши керак. Ривожланган давлатларнинг ҳаммасида илм-фан жуда ҳам ривожланган. Мамлакатда ҳар бир муаммо фанга топшириқ бериш билан ҳал қилиниши керак», — деди Садир Жапаров.

Фанлар академиясининг президенти Мурат Жуматаев техника-ускуналар базасини янгилашга маблағ етишмаётганини айтди.

«Сўнгги 16 йил ичида ўлканинг бирорта президенти ва бирорта ҳам премьер-министри миллий академияга келмаган. Сизнинг бу келишингиз фан ва олимларнинг меҳнатига бўлган муносабатни ўзгаришини белгиси бўлишига ва бундан кейин ижобий натижалар олиб келишига ишонамиз», — деб айтди Жуматаев Жапаровга мурожаат қилиб.

2019 йили Миллий фанлар академияси учун ўлка бюджетидан 354 млн сом ажратилган. 2020 йили Молия вазирлиги академияга 382 млн сом беришни режалаштирган, бироқ коронавирус пандемияси ва сиёсий воқеалар сабаб пайдо бўлган иқтисодий инқирозга боғлиқ бу сумма камайиши мумкин.

2017 йили Фанлар академияси беш йиллик ишини якунлаётиб, Қирғизистонда фанни молиялашга ИУМнинг фақатгина 0,08%ни ташкил қилишини, илмий-тадқиқот институтларнинг жиҳозлар базаси сўнгги 25 йилдан бери янгиланмаганини билдиришган.