Медиа жамоатчилик Жапаровнинг «Азаттик»ни айблаши матбуот эркинлигига хавф туғдиради деб ҳисоблайди

Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров «Азаттык»нинг журналистлари уни қаттиқ танқид қилишларини айтди. У Region телеканалига берган интервьюсида, «Азаттык» унинг барча сўзларини ўзгартириб, шу билан ўқувчиларга нотўғри маълумот бераётганини билдирди.

«Сўнгги 7-8 йилдан бери “Азаттык”ни тинмай эшитар эдим, бир кун ҳам қолдирмас эдим. Охирги бир ойдан бери эшитмадим. Ўтганда вақт бўлиб қолиб бир соатлик [эфирини] тингладим. Жуда қаттиқ танқид қиляпти. Мени гапларимни ҳаммасини эплаб-сеплаб бир жойини ўзгартириб олиб, бошқача фикрда халққа етказмоқда. Бу нотўғри», — деди Жапаров.

Жапаров мазкур нашрнинг журналистлари уни эфирларда ва материалларида ёмонлаш билан бошқа бировларнинг буюртмаларини бажаряпти деб ҳисоблайди.

«Агар у томондаги хўжайинлари буюртма бераётган бўлса ҳам бизда ўтирган “Азаттык”нинг қирғиз йигитлари, қирғиз қизларимиз озгина ўйланиб, уларга айтиб тушунтирса бўларди: “йўқ, бундай ўзгартириб беролмаймиз” деб. Ёки менга келиб иккинчи томоннинг фикрини олиб, икки томонлама қилиб берса яхши бўларди», — деб таъкидлади Жапаров.

Шу билан сиёсатчи «Азаттык»нинг журналистлари унинг сўзларини атайин ўзгартиряпти деб уларни иккинчи марта айбламоқда. 10-октябрда ўтган матбуот анжуманида «Азаттык»нинг журналистининг Жапаровнинг тарафдорлари томонидан босим бўлаётгани ҳақидаги саволига жавоб бераётиб, журналистлар бунга ўзлари айбдор эканини айтган.

«Фактларни анча-мунча ўзгартириб беряпсизлар. Балки шунинг учун [қўрқитишса] керак. Бошқа журналистларга ҳеч қандай босим бўлмаган. Бу [журналистлар] фейк маълумотларни тарқатгани учун бўлмоқда», — деб айтган Жапаров.

Жапаров Қирғизистондаги айрим журналистик материалларда фактлар ва иккинчи томоннинг фикри етишмайди деб ҳисоблайди.

«Сизлардан илтимос, [материал] бир томонлама бўлмасин. Қачон фактларни 100% исботлаб берганингизда бу [суриштирувнинг фигуранти] ким бўлмасин қатъий жазога тортилади. Мен сизларга 100% ваъад бераман, бирорта ҳам журналистик коррупцияни аниқлаган материали эътиборсиз қолмайди. Айримлар факти йўқ, далил йўқ нарсаларни чиқаради. Эслатиб ўтаман, бундай қилманглар», — деди Жапаров.

Жапаровни журналистларни айблаши — ОАВларига хавф солади

Қирғизистондаги журналистлар ва мустақил медиа ташкилотлар Жапаровнинг «Азаттык»қа айтган айбловларига сабаб хавотирда эканликларини билдиришти. Уларнинг айтишича, бу йўл билан Жапаров Қирғизистондаги матбуот эркинлигига хавф солмоқда.

«Маълумотни ўзгартириш бўйича журналистларни айблаган билдирув аниқ фактлар билан тўлдирилган эмас. Бироқ Садир Жапаров тарафдорларининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳларда унинг сўзи “Жапаровни ёки унинг жамоасини танқид қилган ОАВга ишонмаслик керак” деган сигнал қатори таъкидланмоқда. Жапаровнинг ОАВга қарши оғзаки ҳужуми журналистларни ижтимоий тармоқларда қўрқитиш ва таъқибнинг манбаига айлантирди», — деб айтилади медиа жамоатчиликнинг билдирувида.

Шунингдек медиа ташкилотлар Жапаровнинг билдирувини анча хавфли ва масъулиятсизлик деб аташди.

«ОАВ — бу асосий демократик институтларнинг бири ва юқори рангдаги одамнинг бундай билдирувлари матбуот эркинлигига хавф яратиб, жамиятнинг прессани демократиядаги ролини тушуниш ҳуқуқини йўқотади. Бундай билдирувлар журналистларнинг жамиятдаги аҳамиятли воқеаларни ёритиш бўйича ишларини анча қийинлаштириб, уларнинг фаолиятини ёмон кўрсатади», — деб айтилади билдирувда.

Медиа жамоатчилик Жапаровни «Азаттык»нинг журналистларини танқид қилишни тўхтатишга ва Қирғизистондаги матбуот эркинлигини тан олишга чақирди.

«Маълумотни тушунарлилиги ҳақиқат ва имкони борича тенг бўлишини таъминлаш учун прессага доимий матбуот анжуманларини ўтказиб туришни ва сиёсий фаворитизмдан халос бўлишни таклиф қиламиз. Таъкидлаб ўтувчи нарса шуки, халққа таниқли одамлар ва сиёсатчилар ўз ихтиёри билан журналистларнинг, бутун жамоатчиликнинг эътиборига тушади, шу сабаб танқидларга чидамли бўлиши керак», — деб айтилади билдирувда.