Қирғизистонда охирги суткада коронавирус билан касалланган уч нафар бемор вафот этди

Республика штаби 10-ноябрда Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган уч бемор вафот этганини билдирди. Вафот этганларнинг икки нафари Бишкек шаҳрида, яна бир бемор ўлими эса Ўш вилоятида қайд этилди.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19дан вафот этганларнинг сони 1 185 нафарга етди.

Бош штаб маълумотларига кўра, Қирғизистонда  охирги суткада коронавируснинг янги 570 ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 121;
  • Ўш - 114;
  • Чуй вилояти - 85;
  • Боткен вилояти - 82;
  • Жалолобод вилояти - 61;
  • Иссиқкўл вилояти - 51;
  • Ўш вилояти - 30;
  • Талас вилояти - 21;
  • Норин вилояти - 5.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 63 960 нафарга етди.

Сўнгги кеча-кундузда 416 нафар бемор шифо топди.  Умумий олганда, пандемия пайтида бутун мамлакат бўйлаб касалхоналардан ва шифохоналардан 54774 нафар бемор чиқарилди.

Тиббий ходимлар орасида CОВИД-19 инфекциясини юқтиришнинг янги 5  ҳолати аниқланди. Иссиқкўл вилоятида учта ва Талас вилоятида иккита ҳолат.

Охирги суткада тўққиз нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб, 3654 нафар шифокор коронавирус юқтириб олгани аниқланган, уларнинг 3445 нафари тузалган.