Садир Жапаров Байденни АҚШдаги президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

283

Президент вазифасини бажарувчи премьер-министр Садир Жапаров Жозеф Байденни АҚШ президенти бўлиб сайланиши билан табриклади.

Жапаров ўзининг табрик телеграммасида АҚШ «ўзининг ривожланишнинг тарихий босқичида турганини» таъкидлаб, Америка халқи янги чўққиларга эришади деган ишончни билдирди.

Президент вазифасини бажарувчининг айтишича, Қирғизистон қирғиз-америка муносабатларини ўзаро фойдали ривожлантиришга доим алоҳида эътибор берган.

«Ҳамкорлик ҳақидаги асосий шартнома лойиҳаси бўйича музокараларнинг олдинга силжиётганини зўр қониқиш билан таъкидлайман. Икки халқнинг бардамлиги учун қирғиз-америка муносабатларини янги даражага чиқаришга йўналтирилган биргаликдаги ишлардан қувончдаман», — деди Жапаров.

Шунингдек, Жапаров Байденга мустаҳкам соғлик ва давлат ишларида муваффақиятларни, Америка халқига эса тинчлик ва бирдамлик тилади.

АҚШдаги президентлик сайлови 3 ноябрда ўтиб, 7 ноябрда демократларнинг номзоди Жозеф Байден ғолиб бўлгани маълум бўлди. Байден АҚШнинг 46- президенти бўлади.

Камала Харрис АҚШнинг тарихида биринчи аёл вице-президент бўлади. Шунингдек, у юқори лавозимдаги биринчи афро-америкалик ва осиёлик фуқаро бўлди.

2015 йилнинг июлида собиқ президент Алмазбек Атамбаев бошқарган Қирғизистон ҳукумати АҚШ билан ҳамкорлик шартномасини денонсациялаган. 2019 йили собиқ президент Сооронбай Жээнбеков янги шартноманинг лойиҳаси ишланаётганини билдирган, бироқ ҳужжат имзоланмаган.