Республика штаби 9-ноябрда Қирғизистонда коронавируснинг янги 571 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
- Бишкек - 154;
- Ўш вилояти - 86;
- Чуй вилояти - 78;
- Жалолобод вилояти - 77;
- Боткен вилояти - 56;
- Ўш шаҳри - 52;
- Иссиқкўл вилояти - 47;
- Талас вилояти - 20;
- Норин вилояти - 1.
Жами бўлиб мамлакатда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 63 390 нафарга етди.
Шунингдек, охирги суткада 406 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди:
- Бишкек - 145;
- Боткен вилояти - 66;
- Чуй вилояти - 64;
- Жалолобод вилояти - 58;
- Ўш вилояти - 34;
- Иссиқкўл вилояти - 21;
- Ўш шаҳри - 15;
- Норин вилояти - 3.
Шунинг билан Қирғизистонда 54 358 нафар бемор касалликдан тузалган.
Охирги суткада мамлакат бўйича икки тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Чуй ва Иссиқкўл вилоятларидан — бир нафардан шифокор COVID-19га чалинган. Бир суткада эса саккиз нафар шифокор шифо топди ва уй шароитида олти нафар тиббиёт ходими соғайди.
Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда 3649 нафар шифокорга коронавирус ташхиси қўйилган, улардан 3436 нафари соғайган.
Коронавирус келтириб чиқарган асоратлар сабаб 5 киши вафот этди: уч нафари Талас вилоятида ва икки нафари Бишкек ҳамда Боткен вилоятида. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда Covid 19 оқибатида 1182 нафра киши ҳалок бўлган.