Бишкек: Ўрта-Сой бозорида ёнғин чиқди. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ

308

ФҲМнинг матбуот хизмати маълум қилишича, бозордаги ёнғин 9-ноябрга ўтар кечаси содир бўлган.

ФҲМнинг маълумотига кўра, ёнғин тунги 00:18да бошланган. Ўтни ўчиришга беш ўт ўчириш техникаси, ИИВ ходимлари ва сув ташувчи машина жалб қилинган. Ёнғин 1 800 квадрат метр майдонни қоплаган.

Тилсиз ёв тунги соат 2:00да чекловга олиниб, эрталабки соат 9лар атрофида тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ, унинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда