Жапаровнинг тарафдорлари «Ак-Кеме»ни қандай босиб олиб, у ҳукуматга келгунга қадар яшашди?

319

Оқ уй босиб олингандан кейин Садир Жапаровнинг тарафдорлари ҳар куни Бишкекдаги ҳукумат уйи олдига митингга чиқишди. Норозилик акцияларида улар лидери олдин премьер-министр бўлишига кейин президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфога кетишига эришди. Таҳдидлар орқали улар қонун бўйича янги президент сайлангунча давлат раҳбари вазифасини бажариши керак бўлган Канат Исаевни ваколатларини Жапаровга ўтказсин деб, талабларини бажаришди.

Бу вақт оралиғида ҳудудлардан келган митингчиларга тунаш учун жой берилиб, транспорт ва озиқ-овқат билан таъминлашган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Жапаровнинг тарафдорларига йўламай, улар ФҲ режимини ва комендантлик соатини бузиб, провокацион хабарларни тарқатишига бефарқ бўлишган. «Клооп» давлатнинг «Ак-Кеме» меҳмонхонасига митингчиларни ким киритганини аниқлашга ҳаракат қилди.

Икки марта босиб олиш

Олдин Қирғизистоннинг турли ҳудудларидан келган митингчилар кичик ва каттароқ меҳмонхоналарга жойлашган. Бўлғуси президент вазифасини бажарувчини қўллаш гуруҳининг бири 2017 йилдан бери давлат ҳисобида турган «Ак-Кеме» отелини босиб олган.

Отель раҳбариятининг 452 млн сомдан ортиқ қарзи учун Давлат мулкни бошқариш фонди (ДМБФ) ўз тасарруфига олган. «Ак-Кеме»нинг директори Руслан Саримсаков бу «рейдерлик босим олиш» деб билдириб, бироқ отелни қайтариб олмаган.

ДМБФ меҳмонхонанинг талаш бўлган мулкини бошқариш учун ўша йили тузилган «Мулк» давлат ишхонасига ўтказган.

Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, ишхона 2020 йилнинг апрелида қайта рўйхатдан ўтиб, «Объектларни бошқариш дирекцияси давлат ишхонаси» деб номланган.

«Ак-Кеме» меҳмонхонасининг номерлари коронавирус пандемияси бошланганда номаълум муддатга обсервацияга айланган, шундан сўнг тиббиёт ходимлари учун карантин зонаси қатори фойдаланилган.

Пандемия вақтида отелни Соғлиқни сақлаш вазирилиги ва ФҲВ назорат қилиб, кутилаётган коронавируснинг иккинчи тўлқини учун обсервация қатори ушлаб турилган.

«Мулк», аниқроғи, ҳозирги «Объектларни бошқариш дирекцияси»ни деярли икки йилдан бери Каримов Тариел Келдибекович бошқаради. «Клооп»нингжурналистлари давлатга тегишли отелнинг ҳудудида нима сабабдан намойишчилар жойлаштирилганини Каримовнинг ўзидан сўрай олмади. Сабаби «Объектларни бошқариш дирекцияси» директорининг алоқа рақамларини беришдан, қабулхона орқали боғлашдан бош тортди.

«Қабулхонада шаҳар телефони йўқ, ходимларнинг эса уяли телефонларини беролмаймиз», — деди, муассасанинг ҳисоб бўлимидан.

Биргина ҳисоб бўлимининг телефон рақамини очиқ манбалардан топа олдик.

«Объектларни бошқариш дирекцияси» шу бўйича алоқага чиқмади. Бироқ ҳозирда «Ак-Кеме»ни бошқараётган Мунарбек Кадиров билан боғландик. Отелнинг директорини айтишича, сиёсий инқироз вақтида меҳмонхонани икки марта босиб олишган. Иккисида ҳам босиб олганлар жазоланмаган.

Унинг айтишича, 6-октябррда кундузи «Ак-Кеме»га олдинги эгаси Саримсаков ўзининг одамлари билан келиб, отелни қайтариб олишга ҳаракат қилган. Саримсаков ўзининг кузатувчиларини қўйиб кетгандан кейин шу куни кечда 70га яқин одам меҳмонхонани босиб олиб, унинг кузатувчиларини қувиб чиққан. Кечга босиб кирганлар ўзларини «Кирк Уруу Жети Дубан» жамоат ҳаракатининг вакилларимиз деб таништирган.

«Босқинчилар» отелдаги тиббиёт ходимларини чиқариб, давлат объектини бир ҳафта давомида ушлаб туришган.

Кадировнинг айтишича, 6 октябргача «Ак-Кеме»да 40 врач ва ҳамшира бўлган — бу обсервация маркази бўлган. Республика штабнинг протоколига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига мувофиқ меҳмонхонада коронавирус билан қизил ҳудудда ишлаган тиббиёт ходимлари яшаган.

“Улар [«Кирк Уруу Жети Дубан»] кириб олиб, 15 октябргача бизни отелда яшашди. Биз уларга фақат ўрин бердик, озиқ-овқат ва бошқаларни ўзлари ҳал қилишди”, — дейди Кадиров.

Кадиров ўша вақтда ўзини ИИВнинг раҳбари деб атаган Курсан Асановга ФҲ вақтида Бишкек шаҳрининг коменданти бўлган Алмаз Орозалиевга ҳамда Бишкек ШИИББ бошчиси Канат Жумагазиевга мурожаат қилганини айтди.

“Улар меҳмонхона ходимларига босим ўтказиб, «Меҳмонхона халқники, бугундан бошлаб биз ишлатамиз» деб айтиб, эгаллаб олишди, ҳовлига бўз уй ҳам ўрнатиб олишди”, — деб айтилади Кадировнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ёзган аризасида.

Кадировнинг айтишича, 15 октябрда отелга милиция ходимлари келганда «ҳаммаси тарқалган». Шу куни президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога кетган.

Кадировнинг айтишича, ИИВ, ШИИББ ва комендатура бир ҳафта давомида босиб олиш бўлди деб ёзилган аризани эътиборга олмаган.

«Вазият шундай бўлди, ўзингиз биласизлар-да», — деб якунлади у.

ИИВнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг нима сабабдан куч тизимлари бир ҳафта давомида қўл қовуштириб турди деган саволи билан Бишкек ШИИББга жўнатган. Улар ҳам дарров жавоб беришмади.

«Биз [тергов хизматига] сўров жўнатдик, улар бизга маълумот берганда жавоб берамиз», — деб таъкидлашди матбуот хизмати.

Бир неча кун ўтгандан кейин ҳам ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан жавоб олишнинг имкони бўлмади. Шунингдек матбуот хизматидан журналистлар қонунда кўрсатилган 14 кунлик муддатда жавоб ололмаслиги мумкин деб айтишди.

«Бу мустақил процессуал орган, агар керак деб ҳисоблашса — маълумот беришади, агар ундай демаса — жавоб беришмайди, уларнинг бирор бир тергов сири бўлиши мумкин», — деб қўшимча қилди матбуот хизмати.

Кадиров Садир Жапаровни қўллаган гуруҳ меҳмонхонада яшаб, келтирилган зарар ҳозир ҳам тўлиқ ҳисоблаб битилмаганини таъкидлади. Бу харажатни ким тўлайди, тушунарсиз.

Мазкур ҳаракатнинг беш лидери 4 октябрдаги парламент сайлови ва сиёсий инқироздан бир неча кун олдин ИИВ томонидан қамоққа олинган. Улар билан бирга «Кирк Уруу Жети Дубан»нинг йигирмадан ортиқ вакиллари «ҳудудлараро низо қўзғатиш» ва ҳукуматни куч билан босиб олишда гумон қилинмоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маълумотига кўра, беш лидернинг тўрттаси олдин зўравонлик, талончилик ва гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш моддалари бўйича судланган.

Жавобсиз саволлар

Садир Жапаровни қўллаган одамлар томонидан бўлган қонун бузарликлар учун ким жавобгар бўлишини билиш учун биз унинг вакили, аниқроғи, унинг матбуот котиби Дастан Дуйшекеевга мурожаат қилдик.

Дуйшекеев ўзини банд эканини айтиб саволларга жавоб бермади. У «Клооп»нинг журналистларини ҳукумат аппаратининг ахборот билан таъминлаш бўлими раҳбари Бактибек Рисалиевга юборди.

Рисалиев саволларга жавоб беришга рози бўлгани билан биз мурожаат қилган вақтда бўшамаётганини ва кенгашда эканини айтиб, саволларга жавоб беришдан бош тортди. Рисалиевга яна мурожаат қилган вақтда у бўш бўлганда «Клооп» билан боғланишга ваъда берди.

Учинчи ҳаракатдан кейин 28 октябрда, амалдорни саволга ёзма равишда эътибор қаратишни имкони бўлди. Шундан сўнг у телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйди. 5 ноябрда Дуйшекеевга яна бир марта мурожаат қилиб, у ҳам саволга ёзма равишда жавоб беришга ваъда берди. Ҳозирда таҳририят улардан жавоб кутмоқда.

Материални тайёрлаганлар: Елена Короткова, Айдай Токоева