Бир кадр билан: Мамлакатнинг экс-президентлари ва Садыр Жапаров «Ата-Бейит»га борди

Қирғизистоннинг собиқ президентлари Сооронбай Жээнбеков, Роза Отунбаева, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров тарих ва ота-боболарни хотирлаш куни муносабати билан «Ата-Бейит» мемориал комплексига боришди.

Жээнбеков истеъфога кетгандан кейин биринчи марта расмий тадбирларга қатнашмоқда.

Шунингдек, мемориал комплексга Жогорку Кенеш спикери Талант Мамитов, Олий суд раисаси Гулбара Калиева, президент аппарат етакчиси Суйунбек Камсамбетов ва Қирғизистон қуролли кучларининг Бош штаби раҳбари Таалайбек Ўмуралиев гулчамбар қўйишди.

Тадбир иштирокчилари қуръон ўқиб, 1916-йилдаги Уркун, сиёсий қатағон қурбонлари ёдгорлигига, Чингиз Айтматов мақбарасига ва 2010-йилдаги апрель инқилоби қурбонларининг мемориалига ҳам гул қўйишди.