Мамитов: Оқ уй тўлиқ парламент тасарруфига ўтди. Бино халқ вакилларининг маошига таъмирланади

335

Парламент раиси Талант Мамитов президент энди бошқа бинода ишлашини, маошдан бош тортган депутатларнинг маблағига Оқ уйни таъмирлаш ишлари олиб борилишини билдирди.

«Кеча Садир Нургожоевич билан сўзлашдик, у бошқа бинода ишлашини айтди. Оқ уй тўлиқ Жогорку Кенеш тасарруфига ўтди», — деди Мамитов.

Ҳозирда президент вазифасини бажараётган Садир Жапаров ҳукумат уйида ишламоқда.

Мамитов парламент депутатлари олдинроқ маошларидан бош тортишганини, бу пул Оқ уйнинг таъмирига сарфланишини билдирди.

«Бу масала ҳал қилинмоқда, депутатлар ўзлари ташаббус кўтариб, маош олишдан бош тортишди. Бу маблағлар масалани ҳал қилишга ва бузилган эшик, деразаларни таъмирлашга ёрдам беради», — деди спикер.

Шунингдек Мамитов биринчи навбатда Жогорку Кенешнинг мажлислар залини таъмирланишини билдирди — депутатлар ишлашга бироз шароит яратилгандан кейин иш бошлашади. Бундан ташқари, таъмирлашга ёрдам беришни истаган метсенатлар билан оддий фуқаролар ҳам борлигини маълум қилинди.

«Масалани ўз кучимиз билан, бюджетдаги маблағдан фойдаланмай ҳал қилиш учун ҳаракат қиламиз», — деди у.

Қандайдир ҳомийлар Оқ уйни таъмирлашга ёрдам беришни таклиф қилгани ҳақида Талант Мамитов олдин ҳам бир неча марта айтган. Бироқ ҳомийлар ва ўз ихтиёри билан ёрдамлашмоқчи бўлган компаниялар қайсилар эканини очиқ айтмаган.