Нурлан Мотуев президентликка номзодини қўяди

284

Марказий сайлов комиссияси 6 ноябрда собиқ депутат Нурлан Мотуев президентлик лавозимига номзодини кўрсатиш бўйича ариза берганини билдирди. У номзодликка ўзини-ўзи кўрсатган.

Олдинроқ Мотуев Садир Жапаровни қўллашини айтган эди. 14 октябрда у Жапаровнинг ҳукумат уйи олдидаги тарафдорларининг митингига келган.

«Жапаров иккимизнинг ғоямиз бир. Биз тахминан бир вақтга қўлга олинганмиз. Кейин мен чиқдим.

Мени яқинда қамоқдагилар учун амнистия талаб қилган видеом учун яна қўлга олишди. Йўқотадиган ҳеч нарсам йўқ, Садир Жапаровни қўллаймиз», — деган Мотуев.

Нурлан Мотуев 2016 йили экстремистик сифатдаги сўзлари учун ушланган. Унда у «Элдик парламент» ҳаракати лидерининг форумига қатнашган эди. У «ИШИДнинг мужоҳидлари каби бўлиб яшаш керак» деган сўзи учун қўлга олинган.

Кейинчалик Свердлов туман суди уни терроризмга, миллий ва ҳудудлараро низога чақириқ ташлагани учун етти йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Мотуевнинг ўзи халқ олдида бир неча марта Қирғизистонда ва дунёнинг бир қатор давлатларида тақиқланган «Ислом давлати» террор ташкилотини қўлловчи фикрларини билдирган.

Нурлан Мотуев ким?

Нурлан Мотуев — билими бўйича филолог ва дипломат. У 2005 йили март ойидаги инқилобдан кейин Норин вилоятидаги кўмир участкаларини олган вақтдаги акциялари билан танилган. Унда у кўмир участкалари «халқнинг мулки» деб билдирган.

Мотуев уларни бир неча ой назорат қилгандан кейин 2006 йили ушланиб, орадан ярим йил ўтиб жиноий ҳаракатларнинг 14 эпизоди, уларнинг орасида баҳоси 32 млн сомдан ортиқ кўмирни ўғирлаш бўйича айбланган.

Мотуев ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилгандан кейин 2009 йили Қирғизистон президентлиги хизматига номзодини қўйиб, 21 724 овоз олган. Бундан ташқари, у 2014 йили ўлканинг ҳақиқатчиси лавозимига номзодини қўйган.

Мотуев «Азамат Компани» компаниясининг директори, Қирғизистоннинг Халқ-ватанпарварлик ҳаракатининг раиси ва Ҳақиқий мусулмонлар иттифоқининг раҳбари бўлган. У «Кўмир подшоси» деган лақаб билан танилган.

Президентлик сайлови — 2021

МСК муддатидан олдинги президентлик сайловини 2021 йилнинг 10 январига белгилаган. Конституцияга кўра, муддатсиз президентлик сайлови давлат раҳбари истеъфога кетгандан кейин уч ой оралиғида ўтиши керак. Сооронбай Жээнбеков 2020 йилнинг 15 октябрида президентлик ваколатларини ўтказиб берган, демак бу муддат 2021 йилнинг 16 январида тугайди.

МСКнинг маълумоти бўйича, олдинроқ президентлик сайловига қатнашиш учун «Бутун Қирғизистон» партияси лидери Адахан Мадумаров, таниқли «Қиш бўлмайди» иборасининг муаллифи Арстан Алай, иқтисодчи Кубан Чороев, сиёсатчи Назарбек Нишанов ва парламентнинг собиқ депутати Бектур Асанов, политолог Бакит Бакетаев, «Қирғизистон» партияси лидери Канат Исаев, нафақахўр Абдикадир Сидиков ва «Улутман» сиёсий партиясидан номзод бўлган Сазикбай Турдумалиев ҳужжат топширган.