«Реформа»нинг лидери Клара Сооронкулова президентлик сайловида қатнашмоқчи эканини билдирди

272

«Реформа» сиёсий партиясининг лидери Клара Сооронкулова президентлик сайловига қатнашиш ниятида эканини «Vesti.kg» нашрига билдирди. Ҳозирча Сооронкулова Марказий сайлов комиссиясига маълумот юбормаган.

«Қирғизистон нима бўлаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Мен “Реформа”нинг дастурини кўрсатишни кўзлаяпман — биз у билан парламент сайловига қатнашдик. Биринчи навбатда люстрация, акс ҳолда люстрациясиз ҳеч қандай ислоҳот бўлмайди. Ҳозир парламентаризмни ушлашимиз керак», — деди Сооронкулова.

Шунингдек, Сооронкулова президентлик сайловига партия номидан ёки ўзини-ўзи кўрсатиши номаълум.

МСК президентлик сайловини 2021-йилнинг 10-январига белгилаган. Президентлик сайловига қатнашиш ниятидагилар 15-ноябргача МСКга ариза топшириши керак.

Ҳозирда 8 номзод президентлик сайловига қатнашишини билдириб, МСКга ариза берган. Улар: «Бүтүн Кыргызстан» партияси лидери Адахан Мадумаров; Жамоат арбоби Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай); «Қадимий кўчман цивилизацияси», жамғармаси раҳбари Кубан Чороев;«Лига-Антикризис» жамоат бирлашмасининг раиси Назарбек Нишанов; Собиқ депутат Бектур Асанов; Сиёсатчи Бакит Бакетаев;

«Кыргызстан» партияси лидери, депутат Канат Исаев; Транспорт бўйича эксперт Абдикаар Сидиков.

Бундан ташқари, президентлик сайловига давлат раҳбари вазифасини бажарувчи премьер-министр Садир Жапаров ҳам қатнашишини билдирган. Жапаров 14-ноябргача хизматни топширадиган бўлди.