Хитой Қирғизистоннинг юклари учун чегарани қандай шартда очишини билдирди

305

Давлат божхона хизмати қирғизистонлик тадбиркорлар билан учрашувда Хитой юк ташиш учун чегараларни тўлиқ очилишига ишонса бўладиган шартлар қўйганини билдирди.

Бу вақтгача расмий Бишкек Пекинга «Торугарт» ўтказиш пунктида кириш оқимини кўпайтириш ва камида 9:00дан 18:00гача тинимсиз ишлаш илтимосини йўллаган.

«Ўз навбатида Хитой томон ўз талабларини билдиришди, аниқроғи, автотранспорт воситалари ва прицепларнинг санитар-техник ҳолатини сақлаш, бузилган эски машиналарнинг юк ташишларига йўл қўймаслик, юк ортилган прицепларни алмаштиришда транспорт воситаларини техник параметрлари мос келишини ҳисобга олиш ва Қирғизистондаги Хитой компанияларининг хавфсизлигини таъминлаш», — деб билдиришди божхона хизматидан.

Давлат божхона хизматининг раҳбари Кадиржан Семетеевнинг айтишича, Хитой билан музокаралар 6-ноябрда давом этади.

Бу вақтгача Қирғизистоннинг бозорлар ассоциацияси товар ортилган фуралар чегарада тўпланиб, секин ўтаётгани сабаб республиканинг тадбиркорлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилардан тортиб савдогарларигача катта зарар кўраётганини билдирган.

«Дордой» бозорининг савдогарлари 2-ноябрда Ҳукумат уйи олдида митинг ўтказиб, ҳукуматдан Хитойдан келган товарни киритиш масаласини тез орада ҳал қилиб беришни талаб қилган. Сабаби уларнинг кўпчилиги банкрот бўлиш арафасида.