Мамлакатни бошқариш шакли бўйича масала Текебаев ва Жапаровнинг маъмурияти баҳслашмоқда

324

«Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаев 4 ноябрдаги парламент йиғинида президентлик бошқарувига қайтмасак, Қирғизистон 30 йил ортга кетади деб билдирди.

Шунингдек, ўлкада президентлик система ўрнайдиган бўлса, Қирғизистон авторитар режимдаги давлатлар қаторига киради деб таъкидлади.

«ЖХҲТ деган ташкилот бор, 59 давлат аъзо, уларнинг орасида Қирғизистон ҳам бор. Ўша ерда биргина президентлик бошқаруви бор давлат бор — бу АҚШ. Европада 38га яқин давлат бор, бирорта ҳам президентлик система йўқ собиқ СССР деган мамлакат бор бизда, унинг 9таси парламентликка ўтди, 6 ўлка ярим президентлик давлатлар — бу Туркманистон — буни президентлик деб қўйса бўлади, Тожикистон, Ўзбекистон, мана биз уларнинг қаторига кирмоқчимиз. Америкадаги система Қирғизистонга ўтмайди. [...] шундай менталитет билан қандай қилиб Американинг моделини олиб келардик? Америкада 50 штат бор, тобе эмас, тобе бўлмаган судлари бор, у ерда ҳақиқий сўз эркинлиги бор. Биз ҳаммасини тенг ушлаб турадиган парламент тизими керак», — деди Текебаев.

Шундан сўнг президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровнинг матбуот котиби Галина Байтерек Текебаевнинг сўзига жавоб қилиб, конституциявий ислоҳот – бу «вақт ва халқнинг талаби» деб билдирган.

«Конституциявий ислоҳот олиб боришда ўлканинг сўнгги 30 йиллик тажрибасини ҳисобга олиш керак. Қирғизистондаги сиёсий партиялар амалда ёпиқ ҳиссадорлик жамиятига айланиб қолгани сабаб парламент бошқарув тизими ўз натижасини бермади. Сўнгги ўн йилда сиёсий партиялар таъсир этиш ҳаракати билан машғул бўлиб, бунинг ҳаммаси давлат бошқарув тизимига салбий таъсир кўрсатди», – деди у.

Байтерекнинг фикрида, партиявий тизимнинг натижасида партиялар қабул қилган сиёсатига, унинг таъсири бор ёки йўқлигига жавобгарликни олишмайди. Шунингдек, президент бошқаруви ўлкани авторитар режимга қайтди деган маънони англатмайди деб таъкидлади.

«Авторитаризмга йўл қўймаслик учун мувозанатнинг реал механизмлари бор. Бироқ энг асосийси — бу халқнинг озодликка бўлган ҳаракати, донишмандлиги ҳамда янги сайланган президент ҳисоблашиши керак. Шу сабаб халқ ҳукуматнинг манбаси ва эгаси қатори ўзига яқин бошқарув формасини танлаб олиши керак», — деб изоҳ берди Галина Байтерек.

Конституциявий ислоҳот

3 ноябрь куни президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровнинг Қирғизистондаги конституциявий реформа бўйича навбатдаги билдирувини эълон қилди. Жапаров бу ҳақда 6 октябрда тарафдорларининг ёрдами билан колониядан чиққан кундан бери айтиб келади.

“Конституциявий ислоҳотлар ўтказамиз деб лойиҳаларни тайёрладик. Тўсқинликлар бор. «Ҳукуматни узурпация қилишмоқчи, Туркманистон бўлмоқчи, Конституцияни ёпиқ эшик ортида тайёрлашмоқда» деб танқид қилишмоқда. Ҳеч қандай ёпиқ тайёрланмади ва тайёрланмайди ҳам. Ҳаммаси жамоатчилик муҳокамасига чиқади”, — деган Жапаров.

Премьернинг матбуот котиби Галина Байтерек конституциявий ислоҳот лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун сиёсатчилардан, фуқаровий фаоллардан ва экспертлардан иборат Конституциявий кенгаш тузилади деб билдирган.

«Лойиҳанинг турли сиёсий гуруҳлар, фуқаровий фаоллар, экспертлар таклиф қилган бир неча вариантлари ишланмоқда. Конституциянинг ягона лойиҳаси устида ишлаш учун жамоатчилик билан консультация ўтади. Профессионал ва қобилиятли одамлар конституциявий кенгаш таркибига чақирилади. Эшикларимиз ҳаммага очиқ», — деди у.

Конституцияга кўра, референдум ўтказишни парламент депутатлари, 10 минг сайловчи ёки ҳукумат таклиф қила олади. Бироқ бу ҳолда конституциявий ислоҳотни президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров таклиф қилмоқда.

Жапаровнинг «конституциявий реформа олиб бориш ғоясини халқ қўллайди» деган билдирувига қарамай, фуқаровий жамият ўлканинг бош қонунига ўзгартиришлар киритишга қарши. Юристлар депутатлар билан Жапаров конституциявий ислоҳотлар ўтказиш регламент тартибини ва инсон ҳуқуқларини бузиш орқали ўтказадиган қонун қабул қилди деб ҳисоблайди.

Уларнинг айтишича, қонун лойиҳаси «юқоридан» тушган, у жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмаган, ҳамда уч ўқишда қабул қилинган.

Қирғизистондаги сиёсий инқироз

Қирғизистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтасидан бери сиёсий инқироз ҳукм сурмоқда. 4 октябрда парламент сайлови ўтиб, овоз беришнинг дастлабки натижаси эълон қилингандан кейин Бишкекда митинг бошланган. Сайлов натижасига рози бўлмаганлар марказий Ала-Тоо майдонига йиғилишган.

МСК эълон қилинган натижа бўйича Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига шу ҳукуматга қарашли бўлган партиялар ўтган. Улар — «Биримдик», «Мекеним Кыргызстан» ва «Кыргызстан» партиялари.

5 октябрдан олтисига ўтар кечаси митингчилар билан ҳуқуқ тартибот ходимлари ўртасида тўқнашув бўлиб, натижада Оқ уй босиб олинган. Тартибсизлик вақтида намойишга чиққанлар бир қанча қамоқдаги одамларни озод қилишган. Уларнинг орасида Садир Жапаров ҳам бўлган. Жапаров 2013 йилдаги одамларни гаровга олиш иши бўйича 10 йиллик жазо муддатини ўтаётган бўлган.

Жапаров қамоқдан бўшатилгандан сўнг ўзини премьер-министр деб атаб келган.

Олтинчи чақирилишнинг депутатлари уч марта ҳаракатдан кейин Жапаровни премьер-министрликка қабул қилган — барча овоз беришлар митинг ўтказиш, халқ вакилларини қўрқитишлар билан ўтган.

Жапаров шу куни икки томонлама келишувга кўра, Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосини талаб қилишини айтган. 16 октябрда депутатлар Жээнбековнинг истеъфосини қабул қилиб, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министрлик вазифасини Садир Жапаров ўз зиммасига олган. Парламент спикери Канат Исаев президент вазифасини бажаришдан бош тортган.