Қирғизистоннинг Иқтисод вазирлигида 4-ноябрда кичик ва ўрта бизнесни қўллаш, жумладан пандемияда жабрланган иқтисодий секторларни реабилитация қилиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ишчи йиғин ўтказди.
Кичик ва ўрта бизнес пандемияда зарар кўриб, ходимларга маош беришнинг имкони бўлмагани сабаб иш ўринларини қисқартиргани маълум қилинмоқда.
«Заиф гуруҳлар орасида олиб борилган сўровнома кичик бизнес эгаларининг кўпчилиги пандемия вақтида берилган имкониятлар ҳақида бехабар эканини кўрсатди. Сўровнома маълумотига кўра, ҳар бир учинчи уй хўжалиги банкдаги қарзларини тўлаш сабаб зарар кўрган. 3-5 одам ишлаган компаниялар ҳар бир иккинчи ҳолатда иш ўринларини қисқартиришган», — деб билдирди муассасадан.
Иқтисод вазири Санжар Муканбетов билдиришича, муассаса кичик ва ўрта тадбиркорларга ёрдам бериши керак. Бунинг учун вазир министр инвестиция ва грантларни жалб қилиб, ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириб, экспортни қўлга қўйишни таклиф қилди.
«Экспорт потенциалини кўтаришга йўналтирилган давлат дастурини ишлаб чиқишни таклиф қиламан. Кўплаган компаниялар нарх ва сифат бўйича рақобатдан ўтолмайди. Кўпинча мағлубият тадбиркорларнинг ва уларнинг ходимларининг потенциали паст бўлиши билан боғлиқ», — деди Муканбектов.
Пандемия ва ўлкадаги иқтисодий вазиятни оғирлашиши
Коронавирус пандемияси сабаб Қирғизистонда иқтисодий вазият оғирлашган.
Ўрта ва кичик ишлаб чиқариш эгалари маош бера олмагани сабаб ишчиларни камайтираётганини айтишмоқда. Шунга қарамай, улар ижара ҳақини ва солиқларни тўлаб келишади.
Қирғизистоннинг бизнес-ҳақиқатчиси Робин Орд-Смит 23 октябрдаги йиғинда коронавирус пандемияси шароитида ҳолсизланган иқтисодни қайта тиклаш учун бизнес-секторни ҳимоя қилиб, қўллов кўрсатиш керак деб билдирди. Шу билан бирга у иқтисодга жиддий зарар келтирган ўлкадаги сиёсий вазиятни изга солиш зарурлигини таъкидлади.
«Бизнесни ва инвесторларнинг сустлашган ишончини қонун устуворлигига ишонч яралганда унинг сараланма эмаслигига, бизнес ҳуқуқлари бузилмай ҳимоя қилинганда, қонун олдида ҳамма бир хил жавобгар бўлганда, ҳар бир ҳаракат ҳамда коррупцияни бартараф қилишга йўналтирилган ҳаракатлар очиқ бўлганда қайтарса бўлади», — деб билдирди у.