Балбак Тулобаев кафе, ресторан ва тунги клубдарни 15 кунга ёпишни истайди

304

Бишкек мэри вазифасини бажарувчи Балбак Тулўбаев фейсбук саҳифасига барча кафе, ресторан ва тунги клубларни 15 кунга ёпишни таклиф қилди. Сабаби мижозларга коронавирус юқиш эҳтимоли бор.

Унинг айтишича, коронавирус вазияти оғирлашиб бормоқда, бироқ шаҳарга фавқулотда ҳолат режимини яна киритиш мумкин эмас.

«Ялиниб-ёлворсак ҳам бўлмаяпти. Бутун шаҳарни хавф остига олиб келдинглар. Халқнинг саломатлиги билан ўйнашяпсизлар», — деб ёзди Тулўбаев.

Бундан ташқари, мэр вазифасини бажарувчи яқин орада кафе, тўйхона ва тунги клубларни ёпиш қарори қабул қилинишини қўшимча қилди.

Бишкек шаҳрида фавқулодда ҳолат режими бекор қилингандан бери шаҳар раҳбарияти бизнес эгаларининг илтимосига қарамай, йирик ресторанлар билан тунги клубларни тўлиқ ишлашига рухсат бермаган. Тадбиркорлар ва ресторан эгалари митингга чиқиб, ишлашга рухсат беришни талаб қилишган.

Бишкек мэрияси эпидемиологик қоидаларга амал қилинишини назорат қилиб, оммавий тадбирлар ўтказган ресторанларга жарима солишни давом эттирмоқда.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус 61 309 одамда аниқланган. Улардан 52 343 бемор соғайиб, шифохоналардан чиқарилди. Пандемия вақтида COVID-19дан 1 167 бемор вафот этган.