Курсан Асанов уй қамоғига чиқарилди

381

Курсан Асановнинг адвокати Таалайгул Токтакунова «Азаттык»қа ИИМнинг раҳбари уй қамоғига чиқарилганини билдирди.

Бу қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди 4-ноябрда қабул қилган. Токтакунова Асановнинг эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилганини билдирди.

Курсан Асанов сайловдан кейин ўзини-ўзи ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи деб эълон қилиб, унинг айтишича, ИИВ раҳбари Кашкар Жунушалиев бу хизматдан кетиб қолган.

Шундан сўнг 10-октябрда Асанов оммавий тартибсизликларни уюштириш иши бўйича МХДҚнинг ходимлари томонидан қўлга олинган. 12-октябрда Биринчи май туман суди Асановни 10-декабргача қамоқда қолдириш қарорини чиқарган.

Худди шундай ҳукм собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари Фарид Ниязов ва Канат Сагимбаевга ҳам эшиттирилди.

Асанов 2020-йилдаги парламент сайловига «Бутун Қирғизистон» партиясининг қаторида борган. Унинг қамоққа олиниши сабаб ўлкада бир нечта митинглар ўтиб, қатнашчилар Курсан Асановни озод қилишни талаб қилишган.