Ўшдаги уйларнинг биридан бир килограмдан ортиқ героин топилди

317
Сурат: ИИВ

ИИВнинг Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати ходимлари Ўш шаҳридаги уйларнинг бирида бир килограммдан ортиқ героин топишди. Бу ҳақда 4 ноябрда мазкур вазирликдан билдиришди.

Маълумотга кўра, унинг нархи 1 млн 139 минг сом, тахминан 12 минга яқин дозани ташкил қилади.

Гумон қилиниб қўлга олинган фуқарога «Гиёҳванд воситаларидан фойдаланишга кўндириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаб, қамоққа олинди.

Жорий йилнинг май ойида ҳам мазкур шаҳарда гиёҳванд моддалар билан шуғулланган фаол гуруҳнинг аъзоси қўлга олингани маълум қилинган. Ундан ҳам 1 килограммдан ортиқ героин топилиб, жиноий ишга алоқаси бор бошқа одамларнинг аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари бораётгани айтилган.