Финпол Жумалиевнинг «Гоин» ҳамда «Таатан» савдо марказларида тинтув ўтказмоқда

271

Молияполициясининг ходимлари депутат Кубаничбек Жумалиевга тегишли «Гоин» ва «Таатан» савдо марказларида, унинг орасида Халқаро ахборот технологиялари университетида тинтув ўтказишмоқда. Финполнинг амалдаги раҳбари Сиймик Жапикеев «Чон Казат» партиясининг лидери бўлган вақтда депутатни ноқонуний бойлик орттирган деб айблаган.

Тинтув ишлари ҳақидаги маълумотни Kaktus.media ва «Вечерний Бишкек» нашрига тасдиқлаган. Журналистларнинг маълумотига кўра, тинтув ишлари куннинг иккинчи ярмида Жумалиевнинг уч офисида бир вақтда бошланган.

20 октябрда финпол Бош прокуратура рўйхатга олган Жумалиевнинг мулкларига боғлиқ жиноий иш текширувга олингани сабаб унга Қирғизистондан четга чиқиш тақиқланганини билдирди.

Финполнинг маълумоти бўйича тергов асосида Жумалиев асосчи ёки етакчи бўлган ёки устав капиталда улуши бўлган кўчар ва кўчмас мулк аниқланган. Бундан ташқари, депутатнинг яқин қариндошларининг кўплаган мулки ҳам топилган.

«Чон Казат» партиясининг лидерларидан бири Сиймик Жапикеев бу воқеагача уч кун олдин, аниқроғи, 17 октябрда финпол раҳбарлигига тайинланган.

Катта жиҳод

Жорий йилнинг май ойида «Чон Казат» ҳаракати лидерларидан бири Сиймик Жапикеев ўзини прокуратуранинг собиқ ходимиман деб таништириб, парламентдаги «Бир Бол» фракциясининг депутати Кубаничбек Жумалиев коррупция ишларига аралашган ва унинг мулкини тортиб олиш керак деб билдирган.

Унинг айтишича, Жумалиев 2,5 млрд долларга эгалик қилади, шунингдек унинг қўлида фабрикалар, клиникалар, юздан ортиқ хонадон ва шоҳона уйлар бор. Бундан ташқари, Жапикеев Жумалиев бойликни шубҳали йўл билан топган деб айтиб, уни текширишни талаб қилган.

«Келинглар, ҳаммамиз йиғилиб, уларнинг уйига борайлик. Масалан, 10 минг одам Жумалиевнинг уйига бориб, ундан бизнинг Хитойдан қарзимизни тўлаб беришини талаб қилсин. Бирга нотариусни оламиз, у депутатнинг тилхатини тасдиқлаб беради», — деб ёзган Жапикеев.

Кейинчалик ИИВ Жумалиевнинг аризаси бўйича Жапикеевнинг сўзларида зўравонлик ва оммавий акцияларга чақириқни аниқлаган. Жумалиев Қуръон ушлаб, коррупция ишларига аралашмаганини билдирган. Жумалиев турли вақтларда премьер-министр, транспорт ва йўллар министри лавозимларида ишлаган.

Шунда «Чон Казат» ҳаракатининг аъзолари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида парламентарийнинг тахминий мулки ҳақидаги маълумотни жойлашган. Бундан ташқари, «Экономист» нашри ҳам Жумалиев ва унинг аёлига тегишли бўлган 50 фирма ҳақида маълумот чиқарган. Шундан сўнг финпол парламент депутати Кубаничбек Жумалиевнинг мулкини текшириш бўйича судгача бўлган ишларни бошлаган.

Молия полициясининг маълумотига кўра, бош прокуратура ишни Жиноят кодексининг «Ноқонуний бойлик орттириш» ва «Давлат ходимини тадбиркорликка ноқонуний қатнашиши» моддаси билан жиноятларнинг ягона реестрига рўйхатга олинган. Бундан ташқари, финпол Жумалиевнинг уйида тинтув ўтказган.

Шундан кейин Жумалиев «Чон Казат» ҳаракатининг лидерларидан бири Канат Хасановни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилиб, ИИВга ариза билан мурожаат қилган. Депутатнинг адвокати ариза «Канат Хасанов депутат Кубаничбек Жумабековни оғир жиноят қилди деб очиқ айблагани сабаб» берилганини ёзди.

Бир ойдан кейин суд Жумалиевнинг уйидаги тинтув ишларини ноқонуний деб топиб, ЭКККМК ходимларига шахсий маълумотнома чиқариб берган. Кейин тинтувга рухсат берган ЭКККМКнинг терговчиси Наргиза Артишова ишдан четлатилган.

Августда суд парламентарийнинг Жапикеевга нисбатан қўйган даъвосини деярли қаноатлантирган. 6 августда Бишкекнинг Ленин туман судининг судьяси Жапикеевнинг депутатнинг номига айтган сўзлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини аниқлаган.

Суд фаолга 10 минг сом тўлаш қарорини чиқарган, депутат Жумалиев 10 млн сом миқдорида даъво қўйган эди. Бундан ташқари, судья Жапикеевни фейсбук саҳифасида ўз сўзларини инкор қилишга мажбурлаган.