Қирғизистон Туркиядан ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни олди

322
Сурат: Бош штабнинг матбуот хизмати

Бош штабнинг матбуот хизмати 4 ноябрда Туркия Қирғизистонга армия учун ҳарбий воситалар берганини маълум қилди.

Қирғизистон ҳарбий машиналарни, тиббий техникаларни олди. Техникаларни ўтказиб бериш тадбирига Туркиянинг элчиси Женгиз Камил Фират ва Бош штабнинг раҳбари Таалайбек Ўмуралиев қатнашди.

Учрашувда Ўмуралиев Туркияга қурол-яроқлар, ҳарбий техника ва тиббий воситалардан иборат моддий-техник ёрдамга ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлашдаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди. Элчи Камил Фират Туркия бундан кейин ҳам ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини айтди.

Бош штабнинг ҳарбий-техник воситаларнинг биринчи партияси Туркиядан Қирғизистонга жорий йилнинг сентябрида келтирилганини, бу ёрдам икки давлат ўртасидаги ҳарбий моддий ҳамкорлик бўйича тузилган шартнома асосида кўрсатилганини қўшимча қилишди.