Ўшдаги кўп қаватли уйларнинг биридан елим пакетга солинган чақалоқ жасади топилди

319

Ўш шаҳридаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг бирида елим халтага ўралган гўдакнинг жасади 2 ноябрда топилди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Абсатар Тавакалов билдирди.

Тавакаловнинг айтишича, киндиги кесилмаган ўғил боланинг ўлганига тахминан 15 кун бўлган. Буни воқеа жойга борган тезкор тергов гуруҳи билан тиббий экспертиза ходимлари сиртдан кўриш вақтида аниқлашган.

«Хонадон эгаси Ўш шаҳрининг 20 ёшдаги яшовчиси боланинг жасадини уйнинг балконидан 2 ноябрда уй тозалаётганда топган. У бу хонадонни 2 октябрда сотиб олиб, уни вақтинча яшаб туриш учун жиянига берган. Жияни 18 октябрда Қорақулжа туманига кетганини билдиргандан кейин бу уйда ҳеч ким яшамаган», — деди у.

Тавалаков боланинг онаси уй эгасининг ўша жияни эканини айтиб, у биринчи кўрсатмасида ўғлини ўлик туғилганини ва бу қадамга қўрққанидан борганини айтганини қўшимча қилди. Ҳозирда гўдакка суд-тиббий эскпертиза, онасига руҳий экспертиза тайинланди. Экпертизанинг натижаси билан онасига ҳуқуқий баҳо берилади.

Ҳозирда мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Онани янги туғилган боласини ўлдириши» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача бўлган тергов амаллари бормоқда. Тавакалов тергов давомида мазкур модда ўзгартирилиши мумкинлигини таъкидлади.

Бу вақтгача Баткен вилоятининг Соқулуқ шаҳар суди янги туғилган боласини ўлдирган вояга етмаган қизга нисбатан ҳукм чиқарган. Судланган қиз янги туғилган боланинг киндигини лезвие билан кесиб, сўнгра матога ўраб, ҳеч кимга билдирмай, ҳожатхонага ташлаб кетган. Бола тирик туғилган. Бироқ киндиги кесилиб, қон кўп кетиб, онаси эмизмагани учун вафот этгани аниқланган.

Суд мажлисида судланувчининг онаси унинг қизи «ёшлик қилганини» айтган. Лайлак тумани суди қизни «Онани янги туғилган боласини ўлдириши» моддаси билан айбдор деб топиб, икки йилга озодликдан маҳрум қилган. Ҳозирда унга амнистия берилиб, қамоқ жазосидан бўшатилган.