ОАВ: Эксперт Расул Умбеталиев 500 минг сом пора билан қўлга олинди

257

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Кыргыз жылуулук энерго» давлат ишхонасига қарашли тендер комиссиясининг аъзосини 500 минг сом пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати 4-ноябрда билдирди.

«У.Р. [гумондор] юқоридаги маблағни 2020-2021-йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш асосида катта миқдорда кўмир сотиб олишда «Кыргыз жылуулук энерго» давлат ишхонасининг раҳбарияти орқали тадбиркорлик субъектидан талаб қилган», — деб айтилади МХДҚ маълумотида.

«Тазабек»нашрига қўлга тушган гумондор жамоат арбоби ва энергетика тармоғидаги эксперт Расул Умбеталиев экани айтилмоқда.

Мазкур факт бўйича «Товламачилик билан пул талаб қилиш» моддаси билан судгача текширув очилиб, Умбеталиев МХДҚнинг тергов изоляторига киритилди.