Қирғизистондаги коронавирус: Охирги суткада коронавирус юқтирган тўрт бемор вафот этди. 495 нафар кишида вирус юқтиришнинг янги ҳолати аниқланди

Республика штаби  сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда коронавирус билан касалланган тўрт нафар бемор вафот этганини хабар қилди. Уларнинг уч нафари Бишкекда ва бир нафар бемор Боткен вилоятида даволанаётган бўлган.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирусдан вафот этгани қайд этилган беморларнинг умумий сони 1163 нафарга етди.

Бош штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавирус юқтиришнинг янги 495 ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 150;
  • Жалолобод вилояти - 89;
  • Чуй вилояти - 78;
  • Ўш вилояти - 52;
  • Боткен вилояти - 44;
  • Иссиқкўл вилояти - 37;
  • Талас вилояти - 23;
  • Ўш - 17;
  • Норин вилояти - 5.

Жами бўлиб, Қирғизистонда пандемия даврида COVID-19 инфекциясининг 60 774 та ҳолати аниқланган.

Охирги суткада 527 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Пандемия даврида республика бўйлаб касалхоналар ва шифохоналардан 51815 нафар бемор чиқарилди.

Шифокорлар орасида COVID-19 инфекциясининг  янги етти ҳолати аниқланди. Тўртта ҳолат Боткен вилоятида, иккитаси Чуйда ва бири Жалолобод вилоятида.

Охирги кеча-кундузда 13 нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб 3631 нафар шифокорда COVID-19 тасдиқланган, уларнинг 3372 нафари касалликдан тузалди.