Республикада COVID-19 юқтириш билан касалхонадан ташқари пневмония сентябрь ойининг ярмида кўпая бошлаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан оғриганларнинг сони ортишига сўнгги сиёсий воқеалар, парламентга сайловлар ва ундан кейин бўлган воқеалар сабаб деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев билдирди. Унинг айтишича, сўнгги 2 ҳафта ичида COVID-19 юқтирганлар сони 1,4 % кўпайган, сабаби ўлкадаги митинг ва ташвиқот ишларида санитар қоидалар сақланган эмас.
«Ташвиқот ишлари борди, стадионларда 2 минг кишини йиғиб бўлмайди деб айтдик, партияларнинг штабини айбдор қилдик, бироқ бугун буларнинг ҳаммаси нима билан тугаганини кўряпмиз», — деб таъкидлади соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари.
Октябрь ойининг бошида вазирлик раҳбари Алимкадир Бейшеналиев ўлканинг жанубида коронавирусни кўпайиши сиёсий воқеаларга боғлиқ эканини билдирган эди. Бироқ унгача бир ой олдин ташвиқот компанияси якунланиб қолганда вазирлик бу алоқани инкор қилган эди.
Мутахассислар коронавирус тарқалишини давлат томонидан тақиқланишига қарамай, ҳеч қандай санитар, ҳимоя чораларига амал қилмасдан оммавий равишда ўтказилаётган тўй-маъракаларни сабаб қилмоқда.
Республика штабнинг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери 60 мингдан ортиқ қирғизистонлик коронавирус юқтирган, сўнгги бир сутка ичида деярли 500 ҳолат аниқланди.