Жапаров Конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича: Парламентнинг ярми бир мандат билан сайланишини керак

300
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент вазифасини бажарувчи премьер-министр Садир Жапаров 3 ноябрда Ўш шаҳрига иш сафари билан бориб, яшовчилар билан Ахматбек Суюмбаев номидаги стадионда учрашув ўтказди.

Жапаров яшовчиларга янги парламент сайлови 1 июнда бўлишини билдирди. Шунингдек сайлов янги система билан ўтганини таъкидлади. Жапаров ўзи бир мандатли тизимни киритишни таклиф қилаётганини билдирди, сабаби партиявий система «давлатни парчалаб, ботқоққа ботирди».

У Конституцияга ўзгартириш киритиш лойиҳасида «Жогорку Кенеш депутатларининг ярми бир мандатли, ярми партиявий система билан сайланиши» ёзилганини билдирди. Жапаров стадионда ўтирганлардан улар қайси системани қўллашини сўраб, қўл кўтаришни сўради. Йиғилганларнинг кўпчилиги «бир мандатли тизимни қўллашларини» билдиришди.

«Шу ерда 5 минга яқин одам ўтиради, уларнинг 100 фоизи бир мандатли системани қўллаяпсизлар, а? [...] ҳар бир туман, ўзининг болаларини беш қўлдай билади. Кимиси нимага қодирлигини. Шу сабаб бир мандатли бўлса, ўзингиз вакилингизни юборасиз. Беш йил давомида сизларнинг Жогорку Кенешдаги вакилингиз ким эканини биласизлар. Ҳозир ким эканлигини билмайдиган вақт кўп. Масалан, мен ҳам 120 депутатдан 50-60ни яхши танимас эканман. Шу сабаб таклифлар киритилади, буни ҳисобга оламиз», — деди Жапаров.

Лекин Марказий сайлов комиссияси парламентнинг такрорий сайловини муддатини белгиламаган. Бу вақтгача МСК сайловни 20 декабрга белгилаган эди, бироқ Жогорку Кенеш уни 2021 йилгача жилдириш қарорини қабул қилган. Бунга депутатлар олдин конституциявий ислоҳот олиб бориб, сўнгра сайлов ўтказиш тўғри эканини айтишган.

Юристлар Жогорку Кенешнинг бундай ҳаракати Конституция меъёрларини бузиб, Қирғизистонни ҳуқуқий майдондан инқирозга туртади деб ҳисоблашади.

«Демократия учун ва фуқаровий жамият коалицияси»нинг ва «Актив» сиёсий партияси Жогорку Кенешнинг мазкур қарорига норози бўлиб, судга мурожаат қилишган. Бироқ суд Жогорку Кенешнинг қарорини кучида қолдирган. Кейинчалик бу масала бўйича МСК Олий судга мурожаат қилди, бироқ суд комиссиянинг шикоятини қарашдан бош тортди.