МХДҚ: Ўшда УЖГнинг 23 аъзоси яшаган ерига тинтув ўтказилди

302
Сурат: МХДҚ

Ўш шаҳрида ва Ўш вилоятида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоларини ноқонуний ишларини аниқлаш ва тўхтатишга йўналтирилган чора тадбирлар асосида жиноий гуруҳнинг 23 аъзоси яшаган жойда тинтув ўтказилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 3 ноябрда маълум қилди.

“Тинтув натижасида АК-47 русумидаги 2 милтиқ, 2 травматик тўппонча, 32 мм калибрдаги номаълум милтиқ, 12 мм калибрдаги «ТОЗ-34» маркасидаги 2 милтиқ, оптик нишони бор милтиқ, номаълум маркадаги қўлда ясалган милтиқ (кесилган), ТОЗ-16 маркасидаги милтиқ, 15 пичоқ, 2 жездан ясалган кастет ва кўп миқдорда патрон топиб олинди”, — деб билдиради муассасанинг матбуот хизмати.

Бундан ташқари, МХДҚ билдирувида бу ҳаракатлар криминал элементларнинг вилоятлардаги жамоат сиёсий ҳолатига таъсир қилишини олдини олиш учун қилинганини билдирди.

Президент вазифасини бажарувчи ва пример-министр Садир Жапаров уч кунлик иш сафари билан жанубий ҳудудга келгани маълум. У 2 ноябрда Баткен вилоятини айланиб, инфраструктура объектларининг қурилишини кўриб, вилоят аҳолиси билан учрашган. 3 ноябрда Жапаров Ўш шаҳрининг марказий стадионида яшовчилар билан учрашди. Учрашувга давлат ходимлари, фаоллар ва оддий фуқаролар келишди — уларнинг сони мингга яқин бўлган.