Тадбиркорларни қўрқитиб, пул талаб қилиб юрган уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2- ноябрда маълум қилди.
МХДҚ маълум қилишича улар 31 октябрда тадбиркорлардан пул талаб қилаётган вақтда қўлга олинган.
«Қўлга олинганлар қурилиш материалларини сотиб олувчи харидор бўлиб, тадбиркорлар билан учрашув ташкил қилган. Куч билан 3 800 доллар миқдоридаги пулни олишган. Бундан ташқари, 100 минг АҚШ долларни ҳар ойда 20 минг доллардан тўлаб турасизлар деб қўрқитиб тилхат ёздиришган», — деб билдирди МХДҚдан.
Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Қўрқитиб пул олиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача бўлган текширув ишлари бошланди. Қўлга тушганлар МЪДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Ҳозирда мазкур жиноятга алоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш бўйича тезкор қидирув ишлари давом этмоқда.
1 октябрда Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида «Баха бозорқўрғонлик» лақаби билан танилган уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қўлга олинган. Уни қўлга олинишига 60 ёшдаги яшовчини милицияга «Баха» номли киши 110 минг сом пулини бермаётганидан шикоят қилиб, ариза билан мурожаат қилгани сабаб бўлган.
Мазкур факт бўйича «Товламачилик» моддаси билан судгача бўлган текширув очилиб, тергов амаллари бормоқда. Шунингдек гумондор 2010 йилдан бошлаб «қонундаги ўғри» Камчи Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг аъзоси қатори рўйхатда тургани аниқланган.
Криминал Камчи Кўлбаевни МХДҚ 22 октябрда Бишкекда қўлга олди. Кўлбаев уюшган жиноий гуруҳнинг лидери. У УКТни аниқлаш ва уларни тўхтатиш иши асосида «Авангард» спорт клубида қўлга олинган. Бу иш бўйича материаллар «Жиноий гуруҳ тузиш ва унга қатнашиш» моддаси билан рўйхатга олинди. Кўлбаев тергов тугагунча махсус хизматнинг тергов изоляторига (ТИЗО) киритилди.
Унинг иши 2 ноябрда Бишкекнинг Биринчи май туман судида кўриб чиқилди. Бироқ суд мажлисига Кўлбаев олиб келинмагани учун ишни кўриб чиқиш бошқа кунга жилдирилди.