Ўтган суткада COVID-19 яна беш нафар беморнинг ўлимига сабаб бўлди

285

Республика штаби 1 ноябрда Бишкек шаҳридан — икки ва Баткен вилоятидан — бир тиббиёт ходими коронавирусга чалинганини билдирди.

Бундан ташқари, ўтган суткада 11 тиббиёт ходими соғайгани маълум бўлди — уларнинг уч нафари касалхонада, саккизи эса уй карантинда даволанишган.

COVID-19га чалинган тиббиёт ходимларининг умумий сони 3 616га етди — улардан 3 335 нафари касалликни енгди. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликдан 25 сентябрга кўра 83 нафар тиббиёт ходими вафот этгани хабар қилинган.

Коронавирусга қарши курашаётиб касаллик юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом товон тўлайди, вафот этган ходимларнинг оиласига берилувчи компенсациянинг миқдори 1 млн сом.

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 26 октябрдаги брифингда билдиришича, компенсация тўловларини тайинлаш бўйича комиссияга 2000га яқин тиббиёт ходими ҳужжат топширган. 200 минг сомдан товон пулини 377 ходим ва 1 млн сомдан 27 тиббиёт ходимининг оиласи тўлаган.

Шунингдек, Бейшеналиев «Қизил ҳудудда» ишлаган 5241 ходимга сентябрь ойида 71 млндан ортиқ товон тўлаш ҳақида айтган.

Ўлкада коронавирус юқтирган тиббиёт ходимлари шунча кўп бўлишига қарамай, улар компенсация олиш жуда ҳам қийин бўлаётганини айтиб, арзланишмоқда — ҳужжатларни йиғишда қийинчилик ва бюрократия бор.

Бундан ташқари, касалликни иш вақтида юқтириб олганини исботлаш жуда оғир. Агар ходим иш вақтида юқтирганини исботлай олмаса, унга компенсация тўланмайди.

Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 59 443га етди. Уларнинг орасида 50 409 одам касалликни енгиб, 1 150 киши вафот этди.